Бугун "Барселона" Суарес масаласида "Ливерпуль" билан музокараларни бошлайди

Aziz Tukhtamuradov
2 июл 2014, 08:30
Бугун "Барселона" "Ливерпуль" билан ҳужумчи Луис Суарес масаласида музокараларнинг дастлабки босқичини бошлайди.

Инглиз клуби вакиллари Лондонда кўк-анорранглилар техник директори Раул Санльехи билан учрашадилар.

Маълумотларга қараганда, "Ливерпуль" футболчини 70-80 миллион фунтдан камга сотмоқчи эмас.

Ёки "Ливерпуль" жамоаси ушбу трансфер орқали Алексис Санчесни ҳам қўлга киритмоқчилар.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru