Бугун "Барселона" футболчиси Испания сафида 100-ўйинини ўтказади

Aziz Tukhtamuradov
9 окт 2017, 11:10
Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги Исроилга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 саралаш ўйини олдидан Бускетс бугун юбилей ўйинини ўтказишини айтиб ўтди.

"Таркибда ўзгаришлар бўлади. Жамоани бироз ўзгартирамиз. Айни пайтда терма жамоада бўлган футболчилар ўйинда илк дақиқаларданоқ майдонга туша олишлари мумкин. Кучли таркибни туширишга ҳаракат қиламиз.

Бускетс учун бу ўйин терма сафидаги 100-ўйин бўлади. У ажойиб футболчи", - дейди Лопетеги.


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Four Four Two