UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  4 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  17 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  11 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   9 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  399 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18

Бугун АПЛда “қайноқ” ўйин бор. “Арсенал” мавсумдаги ягона мағлубиятини “қизил иблислар”дан қабул қилган Янгиликлар

Бугун АПЛда “қайноқ” ўйин бор. “Арсенал” мавсумдаги ягона мағлубиятини “қизил иблислар”дан қабул қилган

Бугун, 22 январь куни Англия чемпионати 21-тур баҳслари давом этади.

Турнинг энг марказий учрашуви Лондонда “Арсенал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади. Уни Энтони Тейлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Арсенал

Эдди Нкетиа - 24', Букайо Сака - 53', Эдди Нкетиа - 90'

Премьер-лига . 21-тур

22/01/2023, 20:30

2
:
3
Тугади

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 17', Лисандро Мартинес - 59'

Стадион: Emirates Stadium, 60325 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
19'  Бен Уайт
24'  Эдди Нкетиа
24'  Гранит Джака
46'  Бен Уайт (Такэхиро Томиясу)
53'  Букайо Сака
53'  Такэхиро Томиясу
82'  Габриэль Мартинелли (Леандро Троссард)
90'  Эдди Нкетиа
90'  Мартин Эдегор (Роб Холдинг)
17'  Маркус Рэшфорд
17'  Бруну Фернандеш
47'  Антони
59'  Лисандро Мартинес
71'  Антони (Фред)
83'  Люк Шоу
90'  Рафаэль Варан (Алехандро Гарначо)

“Тўпчилар” АПЛ жорий мавсумидаги ягона мағлубиятини (1:3) илк даврада “Олд Траффорд”да айнан “қизил иблислар”дан қабул қилиб олганди. Ўша учрашувда Антони ҳисобни очган, Маркус Рэшфорд дублга эришганди. Лондонликлар сафида эса Букайо Сака ягона аниқ зарба муаллифига айланган.

Жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборадиганлар:

“Арсенал”: Габриэл Жезус, Райсс Нельсон;

Сўроқ остида: Муҳаммад Эл Ненни.

МЮ: Донни Ван де Бек, Мэйсон Гринвуд, Диогу Далот, Каземиро, Жейдон Санчо, Аксель Туанзебе;

Сўроқ остида: Антони Марсьяль.

Микель Артета шогирдлари чемпионатда 12 ўйиндан бери ютқазмаяпти. Эрик тен Хаг бошқарувидаги жамоа эса АПЛдаги охирги мағлубиятини 6 ноябрь куни сафарда “Астон Вилла”дан (1:3) қабул қилиб олган. Шундан бери манчестерликлар лигадаги 6 учрашувда ютқазмади.

“Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” шу вақтгача ўзаро барча мусобақаларда ўзаро 238 марта тўқнаш келган. 86 ғалаба “тўпчилар”да, 99 таси эса “қизил иблислар” томонида бўлса, қолган 53 учрашувда муроса йўли танланган. Тўплар фарқидаги устунлик ҳам МЮ томонида: 361 га 337.

@angliyafutboli каналига обуна бўлинг!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика