UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  3 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  1 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  3 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  15 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  19 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0

Бугун АПЛда “қайноқ” ўйин бор. “Арсенал” мавсумдаги ягона мағлубиятини “қизил иблислар”дан қабул қилган Янгиликлар

Бугун АПЛда “қайноқ” ўйин бор. “Арсенал” мавсумдаги ягона мағлубиятини “қизил иблислар”дан қабул қилган

Бугун, 22 январь куни Англия чемпионати 21-тур баҳслари давом этади.

Турнинг энг марказий учрашуви Лондонда “Арсенал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади. Уни Энтони Тейлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Арсенал

Эдди Нкетиа - 24', Букайо Сака - 53', Эдди Нкетиа - 90'

Премьер-лига . 21-тур

22/01/2023, 20:30

2
:
3
Тугади

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 17', Лисандро Мартинес - 59'

Стадион: Emirates Stadium, 60325 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
19'  Бен Уайт
24'  Эдди Нкетиа
24'  Гранит Джака
46'  Бен Уайт (Такэхиро Томиясу)
53'  Букайо Сака
53'  Такэхиро Томиясу
82'  Габриэль Мартинелли (Леандро Троссард)
90'  Эдди Нкетиа
90'  Мартин Эдегор (Роб Холдинг)
17'  Маркус Рэшфорд
17'  Бруну Фернандеш
47'  Антони
59'  Лисандро Мартинес
71'  Антони (Фред)
83'  Люк Шоу
90'  Рафаэль Варан (Алехандро Гарначо)

“Тўпчилар” АПЛ жорий мавсумидаги ягона мағлубиятини (1:3) илк даврада “Олд Траффорд”да айнан “қизил иблислар”дан қабул қилиб олганди. Ўша учрашувда Антони ҳисобни очган, Маркус Рэшфорд дублга эришганди. Лондонликлар сафида эса Букайо Сака ягона аниқ зарба муаллифига айланган.

Жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборадиганлар:

“Арсенал”: Габриэл Жезус, Райсс Нельсон;

Сўроқ остида: Муҳаммад Эл Ненни.

МЮ: Донни Ван де Бек, Мэйсон Гринвуд, Диогу Далот, Каземиро, Жейдон Санчо, Аксель Туанзебе;

Сўроқ остида: Антони Марсьяль.

Микель Артета шогирдлари чемпионатда 12 ўйиндан бери ютқазмаяпти. Эрик тен Хаг бошқарувидаги жамоа эса АПЛдаги охирги мағлубиятини 6 ноябрь куни сафарда “Астон Вилла”дан (1:3) қабул қилиб олган. Шундан бери манчестерликлар лигадаги 6 учрашувда ютқазмади.

“Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” шу вақтгача ўзаро барча мусобақаларда ўзаро 238 марта тўқнаш келган. 86 ғалаба “тўпчилар”да, 99 таси эса “қизил иблислар” томонида бўлса, қолган 53 учрашувда муроса йўли танланган. Тўплар фарқидаги устунлик ҳам МЮ томонида: 361 га 337.

@angliyafutboli каналига обуна бўлинг!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика