UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  1 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  25 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4

Бугун АПЛда “қайноқ” ўйин бор. “Арсенал” мавсумдаги ягона мағлубиятини “қизил иблислар”дан қабул қилган Янгиликлар

Бугун АПЛда “қайноқ” ўйин бор. “Арсенал” мавсумдаги ягона мағлубиятини “қизил иблислар”дан қабул қилган

Бугун, 22 январь куни Англия чемпионати 21-тур баҳслари давом этади.

Турнинг энг марказий учрашуви Лондонда “Арсенал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади. Уни Энтони Тейлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Арсенал

Эдди Нкетиа - 24', Букайо Сака - 53', Эдди Нкетиа - 90'

Премьер-лига . 21-тур

22/01/2023, 20:30

2
:
3
Тугади

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 17', Лисандро Мартинес - 59'

Стадион: Emirates Stadium, 60325 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
19'  Бен Уайт
24'  Эдди Нкетиа
24'  Гранит Джака
46'  Бен Уайт (Такэхиро Томиясу)
53'  Букайо Сака
53'  Такэхиро Томиясу
82'  Габриэль Мартинелли (Леандро Троссард)
90'  Эдди Нкетиа
90'  Мартин Эдегор (Роб Холдинг)
17'  Маркус Рэшфорд
17'  Бруну Фернандеш
47'  Антони
59'  Лисандро Мартинес
71'  Антони (Фред)
83'  Люк Шоу
90'  Рафаэль Варан (Алехандро Гарначо)

“Тўпчилар” АПЛ жорий мавсумидаги ягона мағлубиятини (1:3) илк даврада “Олд Траффорд”да айнан “қизил иблислар”дан қабул қилиб олганди. Ўша учрашувда Антони ҳисобни очган, Маркус Рэшфорд дублга эришганди. Лондонликлар сафида эса Букайо Сака ягона аниқ зарба муаллифига айланган.

Жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборадиганлар:

“Арсенал”: Габриэл Жезус, Райсс Нельсон;

Сўроқ остида: Муҳаммад Эл Ненни.

МЮ: Донни Ван де Бек, Мэйсон Гринвуд, Диогу Далот, Каземиро, Жейдон Санчо, Аксель Туанзебе;

Сўроқ остида: Антони Марсьяль.

Микель Артета шогирдлари чемпионатда 12 ўйиндан бери ютқазмаяпти. Эрик тен Хаг бошқарувидаги жамоа эса АПЛдаги охирги мағлубиятини 6 ноябрь куни сафарда “Астон Вилла”дан (1:3) қабул қилиб олган. Шундан бери манчестерликлар лигадаги 6 учрашувда ютқазмади.

“Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” шу вақтгача ўзаро барча мусобақаларда ўзаро 238 марта тўқнаш келган. 86 ғалаба “тўпчилар”да, 99 таси эса “қизил иблислар” томонида бўлса, қолган 53 учрашувда муроса йўли танланган. Тўплар фарқидаги устунлик ҳам МЮ томонида: 361 га 337.

@angliyafutboli каналига обуна бўлинг!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика