UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  0 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  7 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  1 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22

Бугун Англияда классик тўқнашув: МЮ - "Арсенал". Превью Янгиликлар

Бугун Англияда классик тўқнашув: МЮ - "Арсенал". Превью

Англияда классик футбол оқшоми.

Туманли албионнинг яқин ўтмишдаги энг қудратли икки жамоаси "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўзаро беллашади. 7-тур доирасидаги баҳс "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади.

АПЛ, 7-тур
30.09.2019, 23:55
"Олд Траффорд", Манчестер
"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал"
Бош ҳакам:
Кевин Френд

Бугунги учрашувга "The Guardian" нашри тақдим этган тахминий таркиблар




Ўйнамайди: Эрик Байи, тимоти Фосу-Менса, Антони Марьсяль, Маркус Рашфорд, Диогу Далот, Анхел Гомеш – Смит Роув, Александр Лаказетт, Эктор Бельерин.
Сўроқ остида: Поль Погба, Люк Шоу – Мавропанос.

Мухлислар ҳар иккала жамоадан ҳам юқори натижалар кутишади. Аммо, ўтган мавсум МЮ ҳам, "Арсенал" ҳам чемпионатни Чемпионлар лигаси зонасида якунлай олмади. Натижада улар ҳозир Европа лигасида тўп тепишмоқда. Бир сўз билан айтганда жамоалар ўзларининг энг яхши ҳолатида эмаслар.


"Манчестер Юнайтед" ҳозир яхши формада эмас, исталган жамоага ютқазиб қўйиши мумкин бўлган ҳолатда. Ҳужум чизиғида муаммолар жуда кўп, Рашфорд, Марьяль, Гомеслар ўйинни ўтказиб юборишади. Ўзи шундоқ ҳам якуний зарбани беришда етарлича муаммоларга дуч келаётган Сульшер шогирдлари учун юқоридаги йўқотишлар янада салбий тасир кўрсатиши мумкин. Мураббий эса жамоани мутлақо янгидан қураётгани ва ҳаммаси изига тушиб кетиши учун узоқ вақт зарурлигини таъкидламоқда. Норвегиялик кўзлаган ниятига ета оладими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади.

Ўз навбатида меҳмонлар ҳам энг яхши ҳолатидалар дейиш қийин. Бу нарса кўпроқ ҳимоя чизиғи билан боғлиқ, айниқса марказий ҳимоя билан. Папастатопулос ва Давид Луиз ишончли ўйин кўрсата олишмаяпти. Жамоа 6 ўйинда 10та гол ўтказиб улгурди. Ҳужум эса ёрқинроқ кўринмоқда. Обамеянг порлашда давом этмоқда. Нима бўлганда ҳам "Арсенал" доимо ҳужумкор ва томошабоп футболни афзал кўрган. Бугун ҳам улардан шуни кутиб қоламиз.

Қизиқарли фактлар:
- "Манчестер Юнайтед" жамоаси АПЛ доирасида "Арсенал"га қарши охирги 12та уй ўйинида мағлубият нималигини билмай келмоқда (8 ғалаба, 4 дуранг);
- "Канонирлар" Премьер-лигада сўнгги бор 2006 йилнинг сентябрь ойида "Олд Траффорд"дан ғалаба билан қайтишган - 1:0;
- "Арсенал" АПЛнинг охирги 4 ўйинида камида иккита гол ўтказиб юбормоқда, шу билан бирга уч турдан бери камида иккитадан гол уриб келишмоқда;
- Жесси Лингард "Юнайтед" таркибида барча мусобақаларда "Арсенал"га тўртта гол урган. Футболчи бошқа ҳеч бир жамоага бунча кўп гол урмаган;
- Пьер-Эмерик Обамеянг Премьер-лига доирасида охирги 13та ўйинда 13та тўп киритди. Жорий мавсумнинг 6 учрашувида 6та гол, бу "Арсенал" футболчиси учун 2007-2008 йилги мавсумдан буён энг яхши кўрсаткич. Ўшанда Эммануэль Адебайор стартдаги турларда шунча гол урган;
- "Арсенал" 2006-2007 йилги мавсумдан бери илк бор "Манчестер Юнайтед"ни кетма-кет иккита ўйинда мағлуб этишга ҳаракат қилади.



Унаи Эмери: "Ушбу учрашув доимо буюк бўлиб келган: олдин ҳам, ҳозир ҳам, кейин ҳам.
Испаниядалигимда ҳам МЮ - "Арсенал", "Арсенал" - МЮ учрашувини томоша қилардим ва доимо ўйин кескин кечарди. Эртага кечаси ҳам шундай ўйин бўлади деб ўйлайман.
Биз ўйинларда кўп нарсаларга эришишни истаймиз. Ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Футболчилар навбатдаги баҳсни интиқлик билан кутишяпти ва улар 3 очко учун ўйнашади.
Сульшер тажрибали ва клубни идеал тарзда билади. У юқори даражада рақиблик қилишни эплай олади. Унинг вазифаси ҳам биз каби - барқарорликка эришиб, кучли тўртликка кириш".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика