Бугун АГМК оқ, "Металлург" кўк либосда ўйнайди

Tolibjon Qosimov
17 авг 2018, 11:07
Бугун мамлакат миллий чемпионати – Суперлигада 22-турга старт берилади.

АГМК ўз майдонида "Металлург" билан куч синашади. Кеча Олмалиқ шаҳрида мазкур учрашувни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Митингда ўйин олди жараёнлари муҳокама этилди, жамоаларнинг майдонга қандай рангли либосларда тушиши борасида келишиб олинди.

Унга кўра, бугун бўлиб ўтадиган баҳсда мезбонлар АГМК футболчилари оқ, "Металлург" футболчилари эса кўк рангли формада майдонга тушиши ойдинлашди. Бу ҳақда "Металлург" матбуот хизмати хабар берди.



Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти дербиси бугун Олмалиқ шаҳридаги ОКМК стадионида 20:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: "Металлург" матбуот хизмати