Бугун Абдухолиқов ва Шоаҳмедов "Ал Сайлия"да дебют қилиши мумкин

Narzulla Saydullayev
20 янв 2017, 17:37
Ўзбекистонлик икки футболчи яқинда Қатарннинг "Ал Сайлия" клуби билан шартнома тузганди.

Бугун "Ал Сайлия" Қатар Юлдузлар лигаси 17-турида "Умм Салал" билан ўйин ўтказади.

Бу учрашувда Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов дебют қилишлари мумкин. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:35да бошланади.

Бундан ташқари соат 18:25да "Ал Харайтиат" - "Ал Хор" учрашуви бошланади. "Харайтиат" сафида ўзбекистонлик Санжар Турсунов фаолият олиб бораётганидан хабарингиз бор.

Маълумот учун, "Ал Сайлия" Қатар Юлдузлар лигасида 15 очко билан 11-поғонада бормоқда. "Ал Харайтиат" ҳам 15 очко билан 10-ўринда.

ҚАТАР ЮЛДУЗЛАР ЛИГАСИ

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›