UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  1 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3

Бугун 23:00. Туркия - Ўзбекистон Янгиликлар

Бугун 23:00. Туркия - Ўзбекистон

Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталья шаҳрида Туркия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бу ўйин терма жамоамиз учун тарихий ҳисобланади. Сабаби шу пайтга қадар Туркия миллий терма жамоасига қарши бирорта ўртоқлик ўйини ўтказмаганмиз. Бу ўйин биринчиси бўлади.

Туркия - Ўзбекистон учрашуви Аланья шаҳридаги "Alanya stadium" ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. Туркия терма жамоаси бош мураббийи Шенол Гунеш Ўзбекистонга қарши ўйинга терма жамоанинг бир қатор етакчи футболчиларини ҳам чақирган. Бугун бизга қарши Туркия терма жамоаси таркибида Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханоглу, шунингдек, Мериҳ Демирал ("Сассуоло", Италия), Ченгиз Ундер ("Рома", Италия), Юнус Малли ("Вольфсбург", Германия), Женк Тосун ("Эвертон", Англия), Энес Унал ("Вальядолид", Испания) каби футболчилар майдонга тушишлари мумкин.

Учрашувга бўлган қизиқиш нафақат юртимизда, балки Туркияда ҳам жуда катта. Шу билан бирга ўйинни турк телеканалларидан ташқари, жаҳонга машҳур Eurosport телеканали ҳам жонли эфирда намойиш қилади. Юртимиздаги мухлислар эса учрашувни Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт ТВ" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.

Умид қилиб қоламизки, бугунги ўйинда терма жамоамиз вакиллари чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилиб, юртимиздаги футбол мухлисларини хурсанд қилишади.


Турция

Зеки Челик - 17', Зеки Челик - 57'

Товарищеские матчи . 1-тур

03/06/2019, 00:00

0
:
2
Тугади

Узбекистан

45'
90'
17'  Зеки Челик
46'  Юнус Малли (Кенан Караман)
46'  Эфеджан Караджа (Омер Али Шахинер)
57'  Зеки Челик
65'  Огузхан Эзьякуп (Абдулкадир Омюр)
66'  Энес Унал (Озан Туфан)
83'  Дорухан Токоз (Дениз Тюрюч)
90'  Ирфан Кахведжи (Эмре Белезоглу)
60'  Fozil Musayev (Остон Урунов)
71'  Элдор Шомуродов (Темурхуджа Абдухаликов)
71'  Kuvondik Ruziev (Doston Ibrokhimov)

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика