UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  3 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  8 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   7 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6

Бугун 22:45. "Персеполис" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун 22:45. "Персеполис" - "Пахтакор"

"Шерлар" Чемпионлар Лигаси чорак финалида Эроннинг "Персеполис" жамоаси билан тўқнаш келади.

"Пахтакор" ушбу рақиб билан ОЧЛда 3 марта майдонга тушиб, 2 ғалаба ва бир дурангни қайд этган. 2003 йил Анвар Солиевнинг ягона голи ғалаба келтирган бўлса, ўтган йили гуруҳ босқичида Теҳронда 1:1 (Марат Бикмаев) ва Тошкентда 1:0 (Игорь Сергеев) натижаси кузатилган.

Осиё клублари мусобақаларида "Пахтакор" Эрон жамоалари билан 20 марта тўқнаш келиб, 14 ўйинда зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 30 тўп киритилиб, 17 гол ўтказиб юборилган.

"Персеполис" Эроннинг энг совриндор клуби саналади. Теҳронликлар 13 марта Эрон чемпионати, 6 бор Эрон Кубоги ва 3 бор Эрон Суперкубогини қўлга киритган. Якунига етган мавсумда айнан ушбу жамоа чемпионликка эришди. Жамоани бир неча йиллар клубда ўйнаган Яҳё Голмуҳаммади бошқариб келмоқда.

Рақиб сафида қизил карточка олгани сабабли ҳимоячи Сиамак Неъмати майдонга туша олмайди. "Пахтакор"да эса дисквалификация туфайли йўқотиш мавжуд эмас.

"Персеполис" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 30 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 22:45да Дохадаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бошланади.



"Персеполис"нинг Чемпионлар Лигаси учун футболчилар рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар

34. Амирмуҳаммад Юсуфи
44. Бозидар Радосевич (Хорватия)
63. Амирҳуссайн Баят
81. Ҳамид Лак

Ҳимоячилар
3. Шожаи Ҳалилзода
4. Саид Жалол Ҳуссайни
6. Муҳаммадҳуссайн Канани
15. Муҳаммад Ансари
17. Меҳди Шири
28. Муҳаммад Нодири
38. Эҳсон Ҳуссайни
77. Саид Оғайи
88. Сиамак Неъмати

Ярим ҳимоячилар
2. Омид Алишоҳ
5. Башар Ресан (Ироқ)
8. Аҳмад Нуроллоҳи
11. Камолиддин Камябиниа
14. Эҳсон Паҳлавон
18. Муҳсин Рабихон
19. Воҳид Амири
23. Али Шожайи
26. Саид Ҳуссайнпур
66. Милад Сарлак

Ҳужумчилар
16. Меҳди Абди
20. Амир Рустойи
25. Ариа Барзегар
36. Арман Рамазони
72. Иса Алкасир



Осиё чемпионлар лигаси, 1/4 финал.
"ПЕРСЕПОЛИС" (Эрон) - "ПАХТАКОР" (Ўзбекистон)
30 сентябрь 2020 йил. Доҳа. "Жассим бин Ҳамад" стадиони. 22:45 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам:
Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ (Иордания)
Қанот ҳакамлари: Аҳмад Моаннес Нади Алроалле, Муҳаммад Мустафо Ҳассан Ал Калаф (иккиси Иордания)
Захира ҳаками: Али Сабаҳ Аддай Ал Қайси (Ироқ)
Назоратчи: Ҳоқон Аназ (Австралия).


Персеполис

Issa Alekasir - 49', Issa Alekasir - 66'

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . Quarter Finals-тур

30/09/2020, 22:45

0
:
2
Тугади

Пахтакор

45'
90'
49'  Issa Alekasir
49'  Сиамак Немати
66'  Issa Alekasir
66'  Saeed Aghaei
68'  Bashar Resan (Omid Alishah)
76'  Ахмад Нуроллахи (Милад Сарлак)
76'  Ehsan Pahlavan (Мехди Шири)
87'  Issa Alekasir (Mehdi Abdi Qara)
15'  Jaloliddin Masharipov
72'  Эрен Дердийок (Игорь Сергеев)
73'  Фаррух Сайфиев (Akramjon Komilov)
73'  Достонбек Хамдамов (Ходжимат Эркинов)
90'  Khoziakbar Alidzhanov (Sherzod Azamov)
90'  Игорь Кримец (Abrorbek Ismoilov)

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика