

Мазкур баҳс соат 18:30да Тошкентдаги "Миллий" стадионда бошланади. Кеча иккала жамоа бош мураббийлари ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этишди.
Эктор Купер: "Қўл бераман, қучоқлайман ва хайрлашаман"
Сурия бош мураббийи: "Ўзбекистонлик футболчилар жисмонан яхши тайёргарликка эга"
Ўзбекистон терма жамоаси шу кунга қадар Сурия билан 4 марта тўқнаш келган. Икки бор Сурия, бир бор Ўзбекистон ғалаба қозонган. Бир марта дуранг қайд этилган.
Ўтган йил Тошкентда ўтган ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Биздан Марат Бикмаев пенальтидан гол уриб ҳисобни очганди. Бунга Омар Ал Сома жавоб берган эди. Бугун иккала футболчи ҳам майдонга тушмайди.



