UZ

Сўнгги янгиликлар

05:25"Аль-Ахли" - "Пахтакор" 2:1  1 04:32"Персеполис" - "Аль-Садд" 2:0  9 03:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  7 01:52ОЧЛ. "Пахтакор" мағлуб бўлди ва ОЧЛни тарк этди  729 01:35ЕЧЛ финали олдидан "Тоттенхэм" мухлислари учун хушхабар  140 01:05Африка Миллатлар Кубоги-2019нинг расмий маскоти эълон қилинди   11 00:40Это'О Моуриньо ва Гвардиоланинг ЕЧЛдаги иштирокини эслади  14 00:20Мавсум якунларига кўра "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиси аниқланди. Бу Стерлинг эмас  7 23:35ОЧЛ. "Ал-Садд" мағлубиятга учради. "Пахтакор" гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга чиқиши мумкин  76 23:21"Ал Аҳли" - "Пахтакор". Асосий таркиблар маълум!  82 23:10ОЧЛ. "Персеполис" – "Ал-Садд" учрашувидан олдин Хави рақиб футболчилари билан расмга тушди  21 22:45Месси илк бор Роналдудан ўтиб кетди  90 22:30ПСЖ раҳбарияти Мбаппени жазоламайди  8 22:15Гвардиола ЕЧЛда ғолиб бўлиш ҳақида гапирди  25 22:06Берлин ёшлар терма жамоаси Андижонда юқори савияда кутиб олинди ФОТО  5

Бугун 16:00да Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади Янгиликлар

Бугун 16:00да Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади

18 апрель куни Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

“Спорт” телеканали билан келишувга кўра, мазкур қуръа жараёни соат 16:00да бошланадиган “Гол” кўрсатуви давомида амалга ошади.

2019 йилги мавсумда ЎзПФЛ Суперлига учун 14, А Про-лигаси учун 8 ҳамда В Про-лигаси учун жами 16 та клубни рўйхатдан ўтказди. Ўзбекистон кубогида мазкур жамоалардан фақатгина “Бунёдкор-2” ҳамда “Андижон-2” жамоалари иштирок этмайди. Улар фарм-клуб мақомида бўлгани сабабли, фақатгина В Про-лига учрашувларидагина қатнаша олади.

1/32 финал учрашувлари тақвимда 30 апрель ҳамда 1 май кунлари ўтказилиши аввалдан белгилаб қўйилган. Унга қадар эса 19 апрель куни Ўзбекистон кубоги учун саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. Шарқий минтақадан саралашда “Чиғатой” ҳамда “Яшнобод” клублари ўзаро ўйин билан иштирок этади. Ғарбий минтақада эса Навоий ҳамда Бухоронинг “Иттифоқ” жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур учрашувлар ғолиби 1/32 финалда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритади.

Улар сафига кейинги босқичда В Про-лиганинг “Янгиер”, “Ғиждувон”, “Локомотив-БФК”, “Рубин”, “Зарангари”, “Орол”, “Турон”, “Раш-Милк”, “Зомин”, “Зирабулоқ” клублари қўшилади. Жами 12 та клуб олти жуфтликка ажратилади. Босқич ғолиблари 1/16 финал чиптасини қўлга киритади.

1/16 финалдан бошлаб мусобақага Суперлиганинг 10 ҳамда А Про-лиганинг 8 жамоаси қўшилади. 1/8 финалдан бошлаб эса “Локомотив”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” ва АГМК жамоалари турнирдаги иштирокини бошлайди.

2019 йилда мазкур турнирда ҳар бир босқич фақатгина 1 та учрашувдан иборат бўлади. Ғолиб асосий ва қўшимча дақиқаларда аниқланмаса, пенальтилар серияси ёрдамга келади. Қуръа маросимлари Спорт-ТВ орқали жонли намойиш этиб борилади. Қуръада барча жамоалар битта саватга солинади. Биринчи чиққан жамоа мезбон, иккинчиси унинг меҳмони бўлади.

Фақатгина бир жиҳатга эътибор қилиш керак. Стадионлар бўйича талабга кўра, агар мезбон жамоанинг стадиони Ўзбекистон кубоги учрашувлари талабида бўлмаса, мазкур жамоа қуръадан кейинги уч кун ичида ёки талаб даражасидаги майдон топиши ё бўлмаса меҳмон жамоа майдонида тўп суриши керак бўлади. В Про-лигасининг майдони талаб даражасида бўлган клублари уйига Суперлиганинг энг яхши жамоалари ҳам ташриф буюриши мумкин.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

+2   
18 апр 14:51:54
LFC_FCB
Dilshod Eraxmedov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
yogee unaqamasku paxtakor- dinamayu LIVE
Барча кўрсатувлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Спорт ТВ
07:55, 10:00, 23:40. Осиё футболи
14:00, 16:30, 22:20. Спорт янгиликлари
16:00. ГОЛ кўрсатуви LIVE
17:00. Суперлига. "Андижон" - "Насаф" LIVE
19:15. Суперлига. "Бухоро" - "Локомотив" LIVE
22:45. Интеллектуал футбол лигаси
   
18 апр 20:45:38
Dilshod Eraxmedov
LFC_FCB фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ana turibdiku 2 3 Marta kirib kordim.
raxmat
   
18 апр 16:30:11
LFC_FCB
Dilshod Eraxmedov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qayerdan uqidiz buni? Chempion asia ni kursatuvlar dasturida bunday yozuv yuqku
Ana turibdiku 2 3 Marta kirib kordim.
   
18 апр 16:06:50
PAXTAKOR,INTER,CR7,MYU
Kallnga uriy Paxtakor-Dinamoni oysha xolasi kursatadimi.It tv.Asabni buzmelar ey Chempionat yetakchisi turib nima kerak bunaqa Spirt tv
   
18 апр 15:41:10
Алишер Андижон Фанати
Dilshod Eraxmedov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
andijon bilan nasafni kechki dasdurlada yozib olib busayam kursatiyla iltimos. buptimi Eldor aka wu masalani kurib chiqizla muxlisla bundan menador bulardi
Jonli olib beradi 17:00 yozib qòyibdi Andijon Nasaf Live
   
18 апр 15:38:26
Алишер Андижон Фанати
Айтдимку кечгача узгариш киритилади деб 17:00 Андижон Насаф жонли эфирда
   
18 апр 14:54:43
Dilshod Eraxmedov
LFC_FCB фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Барча кўрсатувлар Тошкент вақти билан кўрсатилган. Спорт ТВ 07:55, 10:00, 23:40. Осиё футболи 14:00, 16:30, 22:20. Спорт янгиликлари 16:00. ГОЛ кўрсатуви LIVE 17:00. Суперлига. "Андижон" - "Насаф" LIVE 19:15. Суперлига. "Бухоро" - "Локомотив" LIVE 22:45. Интеллектуал футбол лигаси
Qayerdan uqidiz buni? Chempion asia ni kursatuvlar dasturida bunday yozuv yuqku
   
18 апр 14:54:20
TOMJIQ_OLOT
"...Фақатгина бир жиҳатга эътибор қилиш керак. Стадионлар бўйича талабга кўра, агар мезбон жамоанинг стадиони Ўзбекистон кубоги учрашувлари талабида бўлмаса, мазкур жамоа қуръадан кейинги уч кун ичида ёки талаб даражасидаги майдон топиши ё бўлмаса меҳмон жамоа майдонида тўп суриши керак бўлади..."
P.S. "Эркатой" жамоа учун олдиндан "форточка" ҳам тайёр!!! Эҳ... Ўзбек футболи... Стадиони тайёр бўлмаса, нима қиласан мавсум олдидан ўша жамоани лицензиялаштириб?
   
18 апр 14:52:59
TOMJIQ_OLOT
"...Фақатгина бир жиҳатга эътибор қилиш керак. Стадионлар бўйича талабга кўра, агар мезбон жамоанинг стадиони Ўзбекистон кубоги учрашувлари талабида бўлмаса, мазкур жамоа қуръадан кейинги уч кун ичида ёки талаб даражасидаги майдон топиши ё бўлмаса меҳмон жамоа майдонида тўп суриши керак бўлади..."
   
18 апр 14:46:10
LFC_FCB
Dilshod Eraxmedov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
andijon bilan nasafni kechki dasdurlada yozib olib busayam kursatiyla iltimos. buptimi Eldor aka wu masalani kurib chiqizla muxlisla bundan menador bulardi
Sportni jadvalida Live tu
   
18 апр 14:37:23
Dilshod Eraxmedov
andijon bilan nasafni kechki dasdurlada yozib olib busayam kursatiyla iltimos. buptimi Eldor aka wu masalani kurib chiqizla muxlisla bundan menador bulardi
   
18 апр 14:17:04
Scofield
Xa Bu Milliy Terma Jamoa Dan Xabar Bormi........ :(
-1   
18 апр 14:50:39
Dilshod Eraxmedov
LFC_FCB фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sportni jadvalida Live turibdiku Andijon-Nasaf o'yini
yogee unaqamasku paxtakor- dinamayu LIVE
-1   
18 апр 14:46:31
LFC_FCB
Dilshod Eraxmedov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
andijon bilan nasafni kechki dasdurlada yozib olib busayam kursatiyla iltimos. buptimi Eldor aka wu masalani kurib chiqizla muxlisla bundan menador bulardi
Sportni jadvalida Live turibdiku Andijon-Nasaf o'yini
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг