UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  2 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  10 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  29 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  2 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  6

Буффон: "Италия футболи учун афсусдаман" Янгиликлар

Буффон: "Италия футболи учун афсусдаман"

Италия терма жамоаси сардори Жанлуижи Буффон Швеция билан ўйиндаги дуранг (0:0)дан кейин кўзида ёш ва афсус билан фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ана шу дурангдан кейин "Скуадра Адзурралар" Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018дан қуруқ қолишди.

"Мен ўзим учун эмас, бутун Италия футболи учун афсусдаман. Биз шунчаки ўтиш ўйинини ютқазмадик, қандайдир бошқа даражада, ижтимоий томонлама енгилдик. Хафа бўлдим ва терма жамоадаги фаолиятимни мана шундай якунлаётганимдан афсусдаман. Лекин, миллий жамоада ўтган даврнинг бир дақиқасидан ҳам афсусланмайман. Мен билан жамоада бирга бўлган ва бу ажойиб саёҳатни ўтказган барчани қаттиқ қучган ҳолда ҳаммага миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Гол уриш учун бизга совуққонлик етишмади.


Майдонга тушганларнинг ҳар бири ўтиш ўйинлари жуда ҳам қийин ўтишини яхши билар эди. Гол уриш учун бизга совуққонлик етишмади.

Ўтиш ўйинларида ҳаммасини бугун бизга қарши ишлаган кичик эпизодлар ҳал қилади. Айбни ҳаммамиз тенг бўлишимиз керак, биргина айбдор бўлиши мумкин эмас", - дея афсонавий кипернинг сўзларини келтирди "ТАСС".




Буффон йиғлади. Қалбларни ларзага солувчи фотогалерея

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика