UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  18 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  20 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5

Буффон футболчилик фаолиятини якунлагач, мактабда таълим олади Янгиликлар

Буффон футболчилик фаолиятини якунлагач, мактабда таълим олади

Туриннинг “Ювентус” клуби посбони Жанлуиджи Буффоннинг тан олишича, у фаолиятини якунлагач, мактабдаги таълимни давом эттириб якунига етказиш ниятида.

“Футболни тугатсам, ижодий таътилга чиқаман. Ўшанда ўзимга ва оиламга етарлича вақт ажрата оламан. Қолаверса, якунига етмаган мактаб таълиминиям охирига етказиб қўйиш ниятидаман. Ота-онам 30 йилдан буён шу таълимни охирига етказиб қўйишим лозимлигини таъкидлашдан чарчашмайди”, дея Буффоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.

Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Турин клуби 42 ёшли посбони билан амалдаги шартномани 2021 йилнинг ёзига қадар узайтирганини эълон қилди.

Буффон 2001 йилнинг ёзида “Парма”дан “Ювентус”га 52,88 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. 2018 йилда кипер эркин агент сифатида ПСЖ аъзосига айланди. Аммо бир йил ўтиб, у яна қадрдон жамоаси “Юве”га қайтди. Жорий мавсумда Италия чемпионатида еттита учрашувда майдонга тушиб, еттита гол ўтказди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика