"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон Турин дербисидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бу ғалаба бизга ишонганларга, "Ювентус" билан йилига 365 кун бирга бўладиганларга аталади!
"Торино"нинг футболчилари ва мухлисларига ҳурматим чексиз, улар бизга жуда қаттиқ қаршилик қилишди. Улар уйларига жуда аламли мағлубият билан қайтишмоқда".