UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40"Атлетико" "Лион" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:27"Локомотив" эртага таништирув маросимини ўтказади  1 15:24Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 15:10Винисиус: "Дунёнинг энг кучли клубида 100та ўйин ўтказганимдан жуда ҳам мамнунман"  12 14:48Карикатура: "Манчестер Сити" "бўрилар"ни ҳам мағлуб этди  3 14:23"Боруссия" Санчони сотишга тайёр  10 14:00Россия Кубоги. "Уфа" "Урал"ни қабул қилмоқда, Ўрунов асосий таркибда майдонга тушди  7 13:48"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетди  20 13:47"Грузияда "Пахтакор", Самарқанд ва ўзбек палови ҳақида жуда яхши билишади". "Торпедо Кутаиси"да ўйнаётган Мурод Тўйчибоев билан интервью  7 13:36Пеле коронавирусдан вакцина қилинди  1 13:12"Уфа" - "Урал". Асосий таркиблар маълум  8 12:47Гвардиола Бартомеунинг ҳибсга олиниши ҳақида гапирди  0 12:35"Милан" Римда зафар қучди, "Женоа" "Интер"га мағлуб бўлди ва бошқа учрашувлар   0 12:24Омар Моманидан карикатура: Златан "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 12:15Де Лигт кеча "Специя"га қарши ўйин олдидан чигалёзди машғулотларида жароҳат олди  0

Бу йил Лига кубоги ўтказиладими? Янгиликлар

Бу йил Лига кубоги ўтказиладими?

2019 йил ташкил қилинган Ўзбекистон Лига кубоги мусобақаси ўтган мавсум пандемия сабаб бекор қилинган эди.

Режага кўра мазкур мусобақада қўшни мамлакат жамоалари ҳам иштирок этиши кўзда тутилганди. Бироқ, юзага келган пандемик вазият, тиғиз тақвим туфайли турнир бўлмади. Биз ушбу масалага яна қайтдик ва ЎзПФЛ вакилига юзландик. Лига кубоги ўтказиш ташкилотнинг режасидан ўрин олганми?

"Ўзбекистон Лига кубоги мусобақаси ўтказиш режаларимиздан ўрин олган, албатта. Аслида, бу турнир нафақат Ўзбекистон, балки Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон жамоалари ҳам иштирок этадиган қизиқарли форматда ўтиши кўзда тутилган эди. Бироқ ўтган йили пандемия туфайли режаларимиз ўзгариб кетди. Лекин вазият ўз изига тушгач, албатта ўша режаларимизни амалга оширамиз. Лига кубогининг бу йил ўтиш ёки ўтмаслиги эпидемиологик шароит ҳамда у келтириб чиқариши мумкин бўлган муаммолар ўрганилганидан кейингина алоҳида ҳал этилади. Агар барчаси ўз изига тушса, йилнинг иккинчи ярмида мазкур мусобақани ўтказишимиз мумкин",- дейди ЎзПФЛ вакили Зоҳир Акрамхонов

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Лига кубоги ҳозирга қадар бир маротаба 2019 йил ўтказилган ва унда "Пахтакор" финалда АГМКни йирик 6:2 ҳисобида мағлуб этган ҳолда бош совринга эга чиққанди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика