UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  0 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  2 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  11 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  10 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  33 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10

"Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз" — "Андижон"нинг грузиялик легионери Янгиликлар

"Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз" — "Андижон"нинг грузиялик легионери

"Андижон" қишки трансферлар ойнасида таркибига грузиялик ярим ҳимоячи Нодар Кавтарадзени қўшиб олганидан хабарингиз бор.

Ўртоқлик учрашувларида ўзидаг яхши таассурот қолдираётган ва жамоага яхши киришиб кетган футболчи бу мавсумни "бургутлар" сафида бошлайди. Кеча "Велес"га қарши назорат учрашувида жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Нодар Кавтарадзе сайтимизга кичик интервью берди. 

- "Велес" аввалги назорат ўйинларидаги рақиблардан фарқ қилдими? Ёки ҳисоб тенглашгач барчаси ўзгардими?

- Йирик ҳисобда ғалаба қозондик, лекин бу осон бўлгани йўқ. Айни пайтда йиғин жараёнидамиз, юкламалар оляпмиз. Жисмоний ҳолатимизни яхшилашимиз лозим. 5та гол албатта хурсанд қилади. Олдинги чизиқ вакиллари вазиятлардан фойдаланишди, норасмий серияга барҳам беришди. Чунки аввалги 3та баҳсда юта олмаган эдик. Ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ўйин сифатини янада ошириш лозим. 

- Янги жамоадаги илк таассуротлар қандай?

- Ҳаммаси супер. Жамоа мени кўтаринки кайфиятда кутиб олди. Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Секин-аста киришиб бормоқдаман. Бунда менга жамоадаги йигитлар кўмаклашмоқда. "Андижон"нинг ғалабаларига ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпман. 

- "Андижон"га келишингиз қандай бўлди? Агентлар ёрдамидами?

- Шаҳбоз Беғамовни танисангиз керак. Унга раҳмат айтмоқчиман. "Андижон"дагилар билан таништирди. Ишонч учун мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятига ташаккуримни билдираман. 

- "Андижон" ва ўзбек футболи ҳақида нималарни билардингиз? Чемпионатимизда ўйнаган грузиялик футболчилардан дўстларингиз ким?

- Ўзбек футболи ҳақида бироз бўлсада маълумотга эга эдим. Дўстим Гиорги Папава Ўзбекистонга келгач янада жиддийроқ кузата бошладим. Умумий тасаввурга эгаман. "Андижон"нинг жонкуяр ишқибозлари бор. Янги мавсумда ғалабаларни улар билан бирга қўлга киритамиз. 

- Легионерлардан ҳар бир чемпионатда маҳаллий футболчига нисбатан кўп нарса кутишади...

- Буни тушунаман. Масъулиятни зиммамизга олишга тайёрмиз. Максимум натижа қилишга уринамиз. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Мақсадлар қандай?

- Жамоа турнир жадвалидан ўрта ўринларни эгаллашга ҳаракат қилади. Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз. Яхши таркиб йиғилган. Футболчилар сараланган. Жон сақлаш учун курашмаймиз. 

- Биринчи турда "Андижон" сафарда "Насаф"га қарши майдонга чиқади. Қуръа ноқулай келмадими?

- "Насаф" ҳақида эшитдим, кучли жамоа. Осон рақибнинг ўзи йўқ. Курашамиз. Балки аутсайдер, деб ўйлашаётгандир. Аммо ўз ўйинимизни кўрсатсак ижобий натижа билан қайтамиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика