UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1

Бу йил ҳам йилнинг энг яхши футболчи ва мураббийи аниқланмайди-ми? Янгиликлар

Бу йил ҳам йилнинг энг яхши футболчи ва мураббийи аниқланмайди-ми?

1992 йилдан бери Ўзбекистонда йил мураббийи ва футболчиси аниқлаб келинган.

2017 йил ПФЛ фақатгина ўз лигаси яхшиларини аниқлади. Натижада ОАВ томонидан аниқлаб келинадиган соврин эгасиз қолди.

2018 йил якунларига кўра 14 декабрь куни ПФЛ ўз яхшиларини аниқлайди. ЎФА йилнинг энг яхши футболчи ва мураббийини бу йил аниқлайдими? Бунга аниқлик киритиш мақсадида ЎФА матбуот хизматига мурожаат қилдик. Улар бизга 14 декабрь санасида ўтказиладиган тадбир ҳам ЎФА, ҳам ПФЛ учун битта бўлишини маълум қилишди.

Маълумот учун, 14 декабрда бўлиб ўтадиган тадбирда Ўзбекистон чемпионати (Суперлига)нинг энг яхшилари тақдирланиши ҳақида ПФЛ расмий сайти хабар берган эди. Бундан кўриниб турибди-ки, бу йил ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ва мураббийи аниқланмайди.

Умид қиламизки, ЎФА бу муаммони тезкорлик билан бартараф этади ва энг яхшиларни аниқлашни ташкилот эмас, ОАВ ихтиёрига топширади. 14 декабрда бўлмаса-да, статистика учун йил сўнггига қадар бу ишни ЎФА матбуот хизмати амалга оширади. ПФЛ эса ўзининг яхшиларини аниқлаб 14 декабрь куни топшираверади.

Йилнинг энг яхшиси бўлиш учун Ўзбекистонда фаолият юритмаётган футболчилар ҳам ҳақли. Ундан ташқари, Суперлига мураббийи бўлмаган мутахассисларга ҳам имконият бериш керак.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика