UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   7 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  15 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6

Бу - терма жамоа, клуб эмас ёхуд навбатдаги бош мураббий ким бўлади? Янгиликлар

Бу - терма жамоа, клуб эмас ёхуд навбатдаги бош мураббий ким бўлади?

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистонидан учраган йирик ҳисобдаги мағлубияти барчамизнинг кайфиятимизга таъсир қилди.

Хўш, айб кимда, хато қаерда ўтди, буёғига нима қилиш керак. Биз бу борада тажрибали экспертларимизни фикрига қулоқт тутдик.


Азиз Ибрагимов - Биринчи ўринда таркиб ва футболчиларнинг жойлашуви нотўғри танланди. Ҳар бир футболчи ўз позициясига қўйилиши керак эди, деб ўйлайман. Масалан Жалолиддин Машариповнинг асосий устун томони қанотдан ёриб кириш. Дейлик кеча Одил Аҳмедов ҳимояга қўйилди. Унинг жойини кўпчилик билади, ўртада. Марказда ўйинни бошқара олади. Ёки Вагиз Галиулинни олайлик. Олег Зотеев вақтида ярим ҳимоячис сифатида ўйнаган бўлиши мумкин. Аммо ҳозирда қанот ҳимоячиси сифатида тўп тепмоқда. Оддий мисол велосипед хайдаб туриб, бирданига самакатга ўтсангиз қандай бўлади? Қийналасиз. Футболчи ҳам шундай. Саудия Арабистони терма жамоасининг футболчиларини қаранг, ўзига ишонч билан жуда хотиржам ўйнади. Индивидуал маҳорат ҳисобига ҳимоямизни осонликча ёриб ўтди. 

Бу - Ўзбекистон миллий терма жамоаси, миллатнинг юзи. Терма жамоадаги футболчилар профессионал. Аввало футболчи ўзини ўзи руҳий томондан ўйинга тайёрлаши керак. Мураббийнинг имзоси эса футболчиларни жойлашуви ва тактикасида билинади. Терма жамоа клуб эмас. Ўйнамаётган футболчини бирданига туширсангиз у ўз ўйинини кўрсата олмайди. Битта ўйинга бошқасини, иккинчи ўйинга бошқасини тушириш чизиқлар ўртасидаги боғламларни йўқолишига олиб келади. Чунки формадаги, формада бўлмаган футболчи бор. Мен бу билан ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Шунчаки жонимиз ачиганидан гапирамиз. 

Мен аввал ҳам бу борада фикримни айтганман. Терма жамоага мос номзод - Рўзиқул Бердиев. "Насаф"да қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар барқарор ишлаб келмоқда. Шунингдек Тимур Кападзе "Олимпик" билан Про лигада дебют қилаётганига қарамасдан жуда яхши натижа қайд этмоқда. 

Ўйинни бошидан тўпни рақиб назорат қилди. Бундай паллада ҳимояда жипслашиш муҳим. Агарда биринчи бўлим 0:0 ҳисобида тугаганида, иккинчи бўлимга йигитлар бошқача кайфият билан чиқарди. 

Камолиддин Мурзоев - Бошланғич таркиб нафақат мени, балки кўпчилик учун кутилмаган кўриниш олди. Натижа барчасини айтиб турибди. Футболчилар ўз ўрнида ўйнай олмаганидан ўзларини жуда ёмон ҳис қилишди. Ўйин тўлиқлигича рақибга бой берилди. Терма жамоанинг кейинги мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб янги мураббий номзодлари ва уларнинг дастури билан танишиб чиқиш керак. Бизда мураббийлар билан эмас, уларнинг дастури билан боғлиқ муаммо бор. Буни назорат қилувчи орган мавжуд эмас. Мураббийлар тайёрлашни тизимли бошқаруви ва унинг устидан назорат ўрнатилиши керак. 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика