

Ўйин 2:1 ҳисобида "Реал Мадрид"нинг ғалабаси билан якунланди.
"Реал"га қарши 6-ўйинда майдонга тушган Жоау Фелишнинг бу сафар ҳам омади чопмади. Португалиялик футболчи 62 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, аммо самарали ҳаракатлар амалга ошира олмади.
Маълумот учун, Жоау Феликс бу мавсум Ла Лигада энди 6, ЕЧЛда 2 учрашувда майдонга тушди ва ҳозирча гол урмади. Чемпионат доирасидаги баҳсларда у 3 марта голли узатмани амалга ошириб улгурган.



