UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  0 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  8 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  2 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  0 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  7 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  1 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  45 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1

Бу қизиқ. Вьетнамлик дарвозабон Денис Иванковга раҳмат айтди Янгиликлар

Бу қизиқ. Вьетнамлик дарвозабон Денис Иванковга раҳмат айтди

Осиё Кубоги чорак финали доирасидаги Вьетнам - Япония (0:1) учрашувидан кейин келиб чиқиши россиялик бўлган Вьетнам посбони Данг Ван Лам (асл исми Данг Лев Шонович) билан суҳбатлашдик.

Микст зонада унга рус тилида мурожаат қилганимизда у дастлаб хайрон қолди ва саволларимизга бажонидил жавоб қайтарди.


- Осиё Кубоги ҳақида нима дея оласиз?
- Бу мен учун биринчи катта мусобақам. Осиё Кубогидан олдин "Suzuki Cup" мусобақасида иштирок этиб, чемпион бўлгандик. БААда турнир эса умуман бошқа даражада.

Гуруҳ босқичида Ироқ, Эрон ва Яман билан ўйнадик. Вьетнам учун тарихий бўлган чорак финалга чиқдик. Бугун Япониядан қабул қилинган мағлубиятга қарамай барча футболчилар Осиё Кубогидаги иштирокимиздан хурсандмиз. Афсуски Японияга битта гол ура олмадик, аммо Япония бу барибир Япония. Япония бутунлай бошқа даража.

- Мусобақадаги сиз учун энг қийин баҳс қайси бўлди?
- Шахсан мен учун Эрон ва Япония билан учрашувлар оғир ўтди.

- Россияда туғилганингиздан хабар топдик. Фаолиятингиз билан қисқача бўлса ҳам танишиб чиқдик. Агар Россия ёки Украина клубларидан таклиф бўлганида кўриб чиқармидингиз?
- Нима учун йўқ. Барча ҳам уйига яқинроқ жойда ўйнашни истайди. Ота-онам Москвада яшайди. Аммо бу фақат менга боғлиқ бўлмаган ҳолат.

- "Хаи Понг" клуби билан яна неча йил шартномангиз бор?
- Йил охирида шартномам тугади ва мен яқиндагина Таиланднинг кўп карра чемпиони "Муангтонг Юнайтед" клуби билан шартнома туздим.





Дарвозабон биз Ўзбекистондан эканимизни билгач бизни хайрон қолдирган маълумотни айтиб қолди.


- Айтганча мен Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи билан танишман.
 
- Ростданми? Денис Иванков биланми?
- Ҳа. У ажойиб мураббий. Умид қиламанки фаолиятим давомида у билан бирга ишлаш насиб қилади. Ўзбекистон гуруҳда японлар билан ўйнаганди, Иванков биз Япония билан ўйнашимизни билгач бу жамоа ҳақида баъзи маълумотларни берди. Рақиб футболчилари борасида фойдали маслаҳатларни айтди. Бугунги учрашув давомида унинг маслаҳатлари менга ас қотди. Шу боис унга катта раҳмат айтаман. Унга кейинги фаолиятида омад тилаб қоламан.  


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +96   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика