UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:0 (матнли трансляция)  3 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  1 20:09"Кайсериспор" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23 (Матнли трансляция)  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1

Бу қизиқ! Евро-2020 бонуслари: уни қандай ҳисоблашади? Ким қанча ишлаб олди ва нимага сарфлади? Янгиликлар

Бу қизиқ! Евро-2020 бонуслари: уни қандай ҳисоблашади? Ким қанча ишлаб олди ва нимага сарфлади?

Италия ғалабаси учун 34 млн олди, данияликлар эса пулнинг бир қисмини хайрия қилди. Қолган жамоаларчи?

Евро-2020 — бу нафақат совринга эга бўлиш, балки миллий ассоциация учун яхшигина пул ишлаб олиш ҳам деганидир. УЕФА турнирга чиққан барча жамоага пул тўлайди. Пул мукофоти миқдори жамоанинг муваффақиятига боғлиқ.

Пул мукофоти қандай ҳисобланади?

Мукофот фондининг умумий суммаси 331 млн еврони ташкил қилди. Коронавирус ва учрашувларни ташкил қилиш бўйича харажатлар кўпайгани туфайли кутилган сумма 11%га тушиб кетди. Бу 2016 йилга нисбатан 30 млн кўп дегани.


Ҳар бир учрашув учун мукофот пули:
Ғалаба — 1,5 млн евро
Дуранг — 750 минг евро

Турнирдаги ютуқлари учун мукофот:
Турнирда иштирок этгани учун — 9,25 млн евро
1/8 финал — 2 млн евро
1/4 финал — 3,25 млн евро
1/2 финал — 5 млн евро
Финалдаги мағлубият учун — 7 млн евро
Финалдаги ғалаба учун — 10 млн евро

Бировнинг чўнтагини кавлаш, пулини ҳисоблаш ёмон одат, биламиз. Аммо келинг буни ҳозир бироз унутиб, турнирда ким қанча ишлаб олганини кўриб чиқамиз.


Евро-2020 жамоалари учун мукофот пуллари


Пулларни нималарга сарфлашди? Данияликлар уни хайрия қилди

Биз федерациялар Евродаги иштироки учун қанча пулга эга бўлганини биламиз. Баъзилари пулнинг бир қисмини футболчиларга бўлиб берди: кимдир пулнинг бир қисмини шунчаки ваъда қилган бўлса, кимдир аниқ қандайдир вазифани бажарган тақдирдагина мукофот беришини айтган экан. 

Италия — мукофот пулининг 20-22%и (тахминан 7 млн евро — ёки ҳар бир кишига 250 мингдан). Терма футболчилари ирим туфайли финалга чиқиш ва ғалаба учун аниқ суммаларни ёздиришмаган.

Испания ва Германия — ҳар бир ғалаба учун ўйинчиларга 400 минг евродан ваъда қилишган.

Англия — футболчилар 11 млн евро бонусга эга бўлишди. Хендерсон ва Магуайр пулни Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати (NHS)га беришни аллақачон келишиб олишди.



Дания — ҳамма учун 6 млн евро. Шунга қарамай, данияликлар пулнинг бир қисмини хайрия лойиҳалари ҳисобига ўтказдилар: мамлакатда оммавий спортни ривожлантириш учун 5 млн крон (тахминан 672 минг евро) ва мухлислар лойиҳалари учун 1 млн крон (тахминан 134 минг евро). Аммо бу рақамлар чорак финалдан олдин эди. Ундан кейин жамоа яна 8 млн еврога эга бўлди.

Португалия — Еврога чиққани учун мукофот пулининг ярмини ҳаваскор футболга берди (4,7 млн).

Россия ва Польша — 0. Россия футбол иттифоқи фақатгина гуруҳдан чиққани учун мукофот пули беришни ваъда қилган эди. Лекин футболчилар бунинг уддасидан чиқолмадилар ва пулдан қуруқ қолдилар.

Украина — Украина футбол ассоциацияси раҳбари рақамларни эълон қилмади, бироқ мукофот пули максимал даражада бўлишини айтганди. Андрей Ярмоленко пулнинг ҳаммасини бемор болакайларни даволаш учун беради. Александр Зинченко мукофот пулларини ҳаммасини германиялик пластик хирург Клаус Экснернинг Львовга келиш харажатларини тўлаб беради. Мутахассис бир ҳафта давомида туғма ва куйишдан жароҳат олган болаларни операция қилади.

Словакия — маблағнинг учдан бир қисмини (3,6 млн евро) футболчиларга, яна шунчасини болалар футболини ривожлантиришга йўналтирилди. 

Шимолий Македония — бонуснинг аниқ суммаси маълум бўлмаса-да, бу аллақачон можаро келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Горан Пандев жамоа Еврога чиққани учун берилган пулнинг бир қисмини федерация раҳбарияти ўзида олиб қоганини айтиб, шикоят қилди: "Раҳбариятнинг айтишича, улар саралаш босқичида ва турнирга чиқишда қатнашишган эмиш. Айтингчи, бунга қандай ишониш мумкин? Бу пуллар болалар майдончалари қуриш, жиҳозлар сотиб олиш, ёшлар секторини ривожлантириш ва болалар футбол ўйнашини таъминлаш учун сарфланиши керак эди..."


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика