UZ

Сўнгги янгиликлар

03:12Ла Лига. "Севилья" "Вальядолид" билан дуранг ўйнади, "Райо Вальекано" "Эспаньол"ни таслим этди  0 00:55МЮ Каземирони 60+10 млн фунт эвазига сотиб олгани маълум қилинди  13 00:20Расман: "Реал Мадрид" Каземиро "Манчестер Юнайтед"га ўтганини эълон қилди  24 23:53Тухель ва Конте Лондон дербисидан кейинги "қўл сиқиш" учун жазоланишди  2 23:34"Барса" 31 августгача Кундени рўйхатдан ўтказа олмаса, футболчи клубни текинга тарк этиши мумкин  5 23:09"Челси" Обамеянг учун 15 млн фунтдан ортиқ тўламоқчи эмас  6 22:50"Ницца" Кавани билан музокаралар ўтказмоқда. Бундан ташқари клуб "Арсенал"дан Пепени ижарага олмоқчи  0 22:30Расман: "Наполи" "Тоттенхэм"дан Ндомбелени ижарага олди  3 21:54"Манчестер Юнайтед"нинг август ойидаги энг чиройли голига рақиб футболчиси киритган тўп асосий номзод бўлиб турибди  7 21:37Клопп "Манчестер Юнайтед"ни ҳимоя қилди  11 21:10Левандовски мухлисларга дастхат бераётганда унинг соатини ўғирлашди, футболчи эса ўғрини қувлади  14 20:43Ҳиндистон спорт вазирлиги ФИФАдан Тошкентда бўлиб турган аёллар футбол клубининг қитъа мусобақасида иштирок этиши учун рухсат сўради  4 20:26Каземиро "Манчестер Юнайтед"да энг кўп маош оладиган учинчи футболчига айланади  14 20:09"Торпедо"га янги бош мураббий тайинланди  2 19:42ПСЖ футболчиларига клуб ҳамкорлик қиладиган Coca Cola маҳсулотини ичиш тақиқланди  3

"Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман" — Азим Аҳмедов Янгиликлар

"Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман" — Азим Аҳмедов

Суперлиганинг жорий йилдаги энг яхши ўйинларидан бири кеча Олмалиқда ўтди.

Чемпионлик учун давогарлик қилаётган икки клуб АГМК ва "Навбаҳор" жамоалари Суперлиганинг 13-турида ўзаро тўқнаш келди. Қизиқарли ва шиддатли ўтган учрашувда омад наманганликларга қулиб боқди (1:2). Баҳс якунлангач жамоа етакчиси Азим Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

АГМК

Шоҳруҳ Гадоев - 48'

Суперлига. 13-тур

01/07/2022, 20:00

2
:
1
Тугади

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 11', Зоран Марушич - 82'

45'
90'
31'  Абдулла Абдуллаев
48'  Шоҳруҳ Гадоев
83'  Санжар Турсунов (Алишер Жалилов)
83'  Сиаваш Ҳақназари (Миржамол Қосимов)
83'  Шоҳруҳ Гадоев (Нодир Абдураззоқов)
87'  Акром Комилов (Аҳмадулло Муқимжонов)
87'  Мартин Боаке (Александр Касьян)
11'  Жамшид Искандеров
38'  Боян Цигер
46'  Андрей Сидоров (Зоран Марушич)
64'  Боян Цигер (Станислав Андреев)
64'  Нурилло Тўхтасинов (Азим Аҳмедов)
68'  Асадбек Собиржонов (Эҳсони Паншанбе)
82'  Зоран Марушич

- АГМК билан ўйин турнинг марказий тўқнашуви ҳисобланарди. Жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён кетаётганди. Ўйин сурати эса юқоридаги омилларга мос бўлди. Шундай экан таассуротлар қандай бўлди?

- Ғалаба билан табриклаган барчага раҳмат айтаман. Ғалаба икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Ғалаба билан мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик. 

- "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги энг яхши ўйиними? Қайсидир маънода рақиб ҳам очиқ футбол таклиф қилгани бунга сабаб бўлгандир...

- Бундай ўйинларда биринчи маротаба эмас, аввал ҳам иштирок этганмиз. Йигитларнинг кўзи ёниб турган, шижоати бор эди. Қандай бўлмасини ютишимиз кераклигини ҳис қилиб тургандик. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Охиригача курашамиз. Умуман бу йил кутилмаган натижалар кўп кузатилмоқда. Кучсиз жамоа йўқ. 

- Жамоанинг ўйинида ҳам, натижасида ҳам бу йил ўсиш бор...

- Тўғри айтдингиз. Футболчилар бир оила бўлиб жипслашган. Мураббийнинг талабларини бажаряпмиз. 

- Учрашув якунлангач ғалабани мухлислар билан нишонладингиз. Азим Аҳмедов "Навбаҳор" либосидаги сўнгги ўйинини ўтказдими? 

- Ижтимоий тармоқларда турли гапларни эшитяпман. Мен ҳақимда наманганлик мухлислар фикрлар билдиришмоқда. Уларга кеча футболкамни совға қилдим. "Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман. Кечаги ажойиб ғалабани жўшқин ҳиссиётлар остида бирга нишонладик. Ишқибозларга келиб қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтаман. Кетишимга келсак, бу масалани ҳали гаплашганим йўқ. Ўйинлар якунлангач мураббий ва раҳбарият билан хотиржам гаплашиб келишиб оламиз, деган умиддаман.  

- "Металлург", "Қизилқум" жамоалари сизга қизиқиш билдираётгани ҳақида эшитдик, эҳтимолий ўтадиган жамоангиз шуларми?

- Сир бўп қола қолсин. Ҳозирда "Навбаҳор" билан шартномам бор. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -9   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика