UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Coca Cola Суперлигаси. "Олимпик" – "Қўқон-1912" 1:1 (матнли трансляция)  28 20:12"Сурхон" йил бошидан буён тўртинчи дарвозабон хизматидан фойдаланмоқда  1 20:00Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" – "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  75 20:00Coca Cola Суперлигаси. "Динамо" – "Сўғдиёна" 1:1 (матнли трансляция)  25 19:50Менга Обамеянгни келтиринг!  5 19:25Европанинг кейинги футбол юлдузи ким бўлади? (1-5)  5 18:47Рабьо МЮга ўтишни рад этиши мумкин. Ўйинчига 2023 йилнинг ёзида "Ювентус"дан текинга кетиш варианти кўпроқ ёқмоқда  2 18:24"Интер" сафар либосини тақдим этди  0 18:01"Ливерпуль" 19 ёшли Эллиотт билан яхшиланган шартлар эвазига янги шартнома имзоламоқчи  2 17:38"Челси" де Йонгга 2027 йилга қадар шартнома таклиф қилмоқда  3 17:19Coca Cola Суперлигасининг 17-тур учрашувлари бошланиш вақтлари маълум  5 17:17ПСЖ Керерни сотмоқчи. Ҳимоячи учун "Вест Хэм" ва "Севилья" даъвогарлик қилмоқда  1 17:08Россияда "Пахтакор" ва "Зенит" фахрийлари ўртасида "Пахтакор-79" хотира учрашуви бўлиб ўтади  0 17:00"Рома"нинг омади чопди-ми — 7 млн эвазига 5та янги ўйинчи?!  11 16:54ПСЖ "Лейпциг" ҳимоячиси Симакан билан шартнома имзоламоқчи  0

"Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман" — Азим Аҳмедов Янгиликлар

"Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман" — Азим Аҳмедов

Суперлиганинг жорий йилдаги энг яхши ўйинларидан бири кеча Олмалиқда ўтди.

Чемпионлик учун давогарлик қилаётган икки клуб АГМК ва "Навбаҳор" жамоалари Суперлиганинг 13-турида ўзаро тўқнаш келди. Қизиқарли ва шиддатли ўтган учрашувда омад наманганликларга қулиб боқди (1:2). Баҳс якунлангач жамоа етакчиси Азим Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

АГМК

Шоҳруҳ Гадоев - 48'

Суперлига. 13-тур

01/07/2022, 20:00

2
:
1
Тугади

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 11', Зоран Марушич - 82'

45'
90'
31'  Абдулла Абдуллаев
48'  Шоҳруҳ Гадоев
83'  Санжар Турсунов (Алишер Жалилов)
83'  Сиаваш Ҳақназари (Миржамол Қосимов)
83'  Шоҳруҳ Гадоев (Нодир Абдураззоқов)
87'  Акром Комилов (Аҳмадулло Муқимжонов)
87'  Мартин Боаке (Александр Касьян)
11'  Жамшид Искандеров
38'  Боян Цигер
46'  Андрей Сидоров (Зоран Марушич)
64'  Боян Цигер (Станислав Андреев)
64'  Нурилло Тўхтасинов (Азим Аҳмедов)
68'  Асадбек Собиржонов (Эҳсони Паншанбе)
82'  Зоран Марушич

- АГМК билан ўйин турнинг марказий тўқнашуви ҳисобланарди. Жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён кетаётганди. Ўйин сурати эса юқоридаги омилларга мос бўлди. Шундай экан таассуротлар қандай бўлди?

- Ғалаба билан табриклаган барчага раҳмат айтаман. Ғалаба икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Ғалаба билан мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик. 

- "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги энг яхши ўйиними? Қайсидир маънода рақиб ҳам очиқ футбол таклиф қилгани бунга сабаб бўлгандир...

- Бундай ўйинларда биринчи маротаба эмас, аввал ҳам иштирок этганмиз. Йигитларнинг кўзи ёниб турган, шижоати бор эди. Қандай бўлмасини ютишимиз кераклигини ҳис қилиб тургандик. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Охиригача курашамиз. Умуман бу йил кутилмаган натижалар кўп кузатилмоқда. Кучсиз жамоа йўқ. 

- Жамоанинг ўйинида ҳам, натижасида ҳам бу йил ўсиш бор...

- Тўғри айтдингиз. Футболчилар бир оила бўлиб жипслашган. Мураббийнинг талабларини бажаряпмиз. 

- Учрашув якунлангач ғалабани мухлислар билан нишонладингиз. Азим Аҳмедов "Навбаҳор" либосидаги сўнгги ўйинини ўтказдими? 

- Ижтимоий тармоқларда турли гапларни эшитяпман. Мен ҳақимда наманганлик мухлислар фикрлар билдиришмоқда. Уларга кеча футболкамни совға қилдим. "Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман. Кечаги ажойиб ғалабани жўшқин ҳиссиётлар остида бирга нишонладик. Ишқибозларга келиб қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтаман. Кетишимга келсак, бу масалани ҳали гаплашганим йўқ. Ўйинлар якунлангач мураббий ва раҳбарият билан хотиржам гаплашиб келишиб оламиз, деган умиддаман.  

- "Металлург", "Қизилқум" жамоалари сизга қизиқиш билдираётгани ҳақида эшитдик, эҳтимолий ўтадиган жамоангиз шуларми?

- Сир бўп қола қолсин. Ҳозирда "Навбаҳор" билан шартномам бор. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -9   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика