UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  3 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  16 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  9 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  4

"Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман" — Азим Аҳмедов Янгиликлар

"Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман" — Азим Аҳмедов

Суперлиганинг жорий йилдаги энг яхши ўйинларидан бири кеча Олмалиқда ўтди.

Чемпионлик учун давогарлик қилаётган икки клуб АГМК ва "Навбаҳор" жамоалари Суперлиганинг 13-турида ўзаро тўқнаш келди. Қизиқарли ва шиддатли ўтган учрашувда омад наманганликларга қулиб боқди (1:2). Баҳс якунлангач жамоа етакчиси Азим Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

ОКМК

Шоҳруҳ Гадоев - 48'

Суперлига. 13-тур

01/07/2022, 20:00

2
:
1
Тугади

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 11', Зоран Марушич - 82'

45'
90'
31'  Абдулла Абдуллаев
48'  Шоҳруҳ Гадоев
83'  Санжар Турсунов (Алишер Жалилов)
83'  Сияваш Ҳақназарий (Миржамол Қосимов)
83'  Шоҳруҳ Гадоев (Нодир Абдураззоқов)
87'  Акром Комилов (Аҳмадулло Муқимжонов)
87'  Мартин Боаке (Александр Касьян)
11'  Жамшид Искандеров
38'  Боян Цигер
46'  Андрей Сидоров (Зоран Марушич)
64'  Боян Цигер (Станислав Андреев)
64'  Нурилло Тўхтасинов (Азим Аҳмедов)
68'  Асадбек Собиржонов (Эҳсони Паншанбе)
82'  Зоран Марушич

- АГМК билан ўйин турнинг марказий тўқнашуви ҳисобланарди. Жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён кетаётганди. Ўйин сурати эса юқоридаги омилларга мос бўлди. Шундай экан таассуротлар қандай бўлди?

- Ғалаба билан табриклаган барчага раҳмат айтаман. Ғалаба икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Ғалаба билан мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик. 

- "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги энг яхши ўйиними? Қайсидир маънода рақиб ҳам очиқ футбол таклиф қилгани бунга сабаб бўлгандир...

- Бундай ўйинларда биринчи маротаба эмас, аввал ҳам иштирок этганмиз. Йигитларнинг кўзи ёниб турган, шижоати бор эди. Қандай бўлмасини ютишимиз кераклигини ҳис қилиб тургандик. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Охиригача курашамиз. Умуман бу йил кутилмаган натижалар кўп кузатилмоқда. Кучсиз жамоа йўқ. 

- Жамоанинг ўйинида ҳам, натижасида ҳам бу йил ўсиш бор...

- Тўғри айтдингиз. Футболчилар бир оила бўлиб жипслашган. Мураббийнинг талабларини бажаряпмиз. 

- Учрашув якунлангач ғалабани мухлислар билан нишонладингиз. Азим Аҳмедов "Навбаҳор" либосидаги сўнгги ўйинини ўтказдими? 

- Ижтимоий тармоқларда турли гапларни эшитяпман. Мен ҳақимда наманганлик мухлислар фикрлар билдиришмоқда. Уларга кеча футболкамни совға қилдим. "Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман. Кечаги ажойиб ғалабани жўшқин ҳиссиётлар остида бирга нишонладик. Ишқибозларга келиб қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтаман. Кетишимга келсак, бу масалани ҳали гаплашганим йўқ. Ўйинлар якунлангач мураббий ва раҳбарият билан хотиржам гаплашиб келишиб оламиз, деган умиддаман.  

- "Металлург", "Қизилқум" жамоалари сизга қизиқиш билдираётгани ҳақида эшитдик, эҳтимолий ўтадиган жамоангиз шуларми?

- Сир бўп қола қолсин. Ҳозирда "Навбаҳор" билан шартномам бор. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -9   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика