UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  11 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  7 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2

Бу мавсум Роналдудан кўпроқ гол урган етти футболчи Янгиликлар

Бу мавсум Роналдудан кўпроқ гол урган етти футболчи

Жорий мавсум португалиялик учун бироз омадсиз тарзда ўтяпти.

Бу йилги учрашувлар интрига ҳамда кутилмаган бурилишларга бой бўлди. Ҳа демай, мавсум ҳам тугайди. Бу йил нафақат жамоалар, балки ўйинчилар ҳам кўпчиликни ҳайратга солмоқда. Одатдагидек, элита футболчилари соврин учун кураш олиб бормоқда. Улар орасида ёш ҳамда фахрий ўйинчилар бор. Баъзи нарсалар биз кутгандек бўлмаяпти: масалан, Криштиану Роналду ёзда “Ювентус”га ўтиб, рекордини янгилашига кўпчилик ишонч билдирган эди. У Европада 4 маротаба энг яхши ҳужумчи деб эътироф этилганидан хабарингиз бор. Тўғри, у 26 ўйинда 19та гол уришга муваффақ бўлди, аммо аввалги формасини бироз йўқотди десак, адашмаймиз.

Европа лигасининг етакчи жамоа ўйинчилари эса аллақачон ундан ўзиб кетишга улгурдилар. Баъзи футболчилар рўйхатимиздан ўрин олгани футбол кутилмаган воқеаларга бой эканидан далолат беради.

7. Дуван Сапата (“Аталанта”) – 20 гол

Сапата — “Аталанта”нинг асосий ҳаракатлантиривчи кучи десак, муболаға бўлмайди. 28 ёшли колумбиялик ушбу мавсум ўзини жуда яхши намоён этмоқда. Шу сабабли, “Сампдория” ўйинчисини ижарадан қайтиб олса жуда хурсанд бўлиши аниқ. У 30 ўйинда 20та гол урди ва 5та голли пас беришга муваффақ бўлди.

6. Луис Суарес (“Барселона”) – 20 гол

Юқори даражада бир маром билан ҳаракат қилиш бобида Суаресга тенг келадиган ҳужумчилар жуда кам. Умуман олганда, бу мавсум ҳеч нарса ўзгаргани йўқ — уругвайлик ҳамон чиройли голлари билан мухлисларини хурсанд қилмоқда.

Старт юқори темпда бўлмаган бўлса-да, Суарес шерикларидан ўзиб кетди ва Примерада “Барса” сафида 20та гол уришга эришди. У туфайли каталонлар лигадаги яна бир ғалабаларини нишонлашга тайёр туришибди. Уругвайлик нафақат кўп гол урмоқда, балки муҳим баҳсларда ҳал қиливчи роль ўйнамоқда.

5. Кшиштоф Пентек (“Милан”) – 21 гол

Ўтган йили Пентек “Краковия”дан “Женоа”га ўтганди. Энди эса А Сериянинг етакчи ўйинчисига айланиб, мунтазам равишда ўзини ижобий томондан намоён этмоқда. 23 ёшли футболчи рекордларни янгилаб бормоқда. Шу сабабли ҳам, “Милан” уни сотиб олишга шошган эди. Жамоасининг ўзгариши унга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатгани йўқ: У “Милан”да 8та гол уришга эришди. Ўтган жамоаси ҳисобига эса 13та гол ёзиб қўйишга улгурган эди.

4. Роберт Левандовски (“Бавария”) – 21 гол

Левандовски — дунёнинг энг кучли тўпурарларидан бири. 30 ёшли поляк нафақат навбатдаги чемпионлик титулини қўлга киритиш, балки “Олтин бутса”га эга чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, у 3 марта бу мукофотга сазовор бўлган. Тез орада унинг ҳисобида 7 титул ҳамда 3та “Олтин бутса” бўлса ажабмас.

3. Фабио Квальярелла (“Сампдория”) – 22 гол

Фабио Квальярелла 36 ёш бўлишига қарамай, гол уришдан тўхтаётгани йўқ. Бу мавсум у Италия футболининг афсонавий ўйинчиси мақомига эришишга муваффақ бўлди. Аввалига 9 баҳсда 2та гол урди. Аммо кейин қаршисидаги довондан ошиб ўтди: кетма-кет 11 учрашувда қаторасига гол урди ҳамда афсонавий Габриэль Батистута урган рекордга тенглашиб олди.

Шунингдек, уни 9 йил деганда яна терма сафига чақиришди. У ўзига билдирилган ишончни оқлади ва Лихтенштейнга қарши учрашувда пенальтидан гол уришга муваффақ бўлди. Ҳозирча унинг ҳисобида 22та гол бор ва у шу ерда тўхтаб қолишни режалаштирагани йўқ. У — А Сериянинг энг яхши тўпурари.

2. Килиан Мбаппе (“Пари Сен-Жермен”) – 27 гол

Мбаппе ҳамон “йиртқичларча” футбол ўйнамоқда ва дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиш учун интилмоқда.

Француз — футбол тарихидаги энг қиммат ўйинчилардан бири, “Golden Boy” лауреати, ЖЧ ғолиби, FIFPro XI таркиби аъзоси ҳамда “Копа” мукофоти совриндори ҳисобланади. Лиганинг 27 баҳсида иштирок этган ўйинчи учун юқорида санаб ўтилганлар 20 ёшли йигит учун ақлбовар қилмас кўрсатгич ҳисобланади.

1. Лионель Месси (“Барселона”) – 33 гол

Назаримизда, ҳеч ким хайрон бўлгани йўқ. Месси ўзининг самарадорлиги билан ҳаммани хайратга солишда давом этмоқда ва деярли ҳар ўйин гол уришга эришмоқда. Беш карра “Олтин бутса” соҳиби 6-сини ҳам қўлга киритиш учун тайёр турибди.

31 ёшли аргентиналик Примеранинг 29 ўйинида 33та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида 12та голли пас бор — яхши кўрсатгич! Шу билан бирга, Месси нафақат Испанияда, балки Европада ҳам яхши ўйинчилардан саналади — Чемпионлар Лигасининг 8 ўйинида 10 марта (!) рақиб дарвозасини ишғол этди. Айнан у "Барселона"ни узоқ кутилган учинчи треблга олиб бора олади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика