UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  7 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3

Бу машинани тўхтатинг! Унинг тугмаси қаерда ўзи!? Янгиликлар

Бу машинани тўхтатинг! Унинг тугмаси қаерда ўзи!?

Хабарингиз бор, Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубида бир неча ўзбекистонлик футболчи тўп тепмоқда.

Бу машинани тўхтатинг! Унинг тугмаси қаерда ўзи!? Беларусь чемпионати 10-туридан кейин ўзбекистонлик футболчилар тўп тепадиган "Энергетик-БГУ" жамоаси ҳақида тахминан шундай гаплар айтилмоқда. Турнирнинг учдан бир қисми ўтди, ўтган йили қуйи дивизионга тушиб кетиши мумкин бўлган "талабалар" (охирги турда жон сақлаб қолишган) ҳамон БАТЭни таъқиб қилишда давом этишмоқда.

Ортда қолган дам олиш кунлари мавсумни анча яхши ўтказаётган "Славия" клуби Анатолий Юревич жамоаси босимига дош бермади. Минскликларга қарши Михаил Мартинович шогирдлари бургутга эмас (клуб маскоти — бургут), жўжага ўхшаб ҳаракат қилди. Қувонарлиси, тўртта ўзбек ўйинчисининг ҳар бири учрашувда фаол бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Сўзни "Энергетик-БГУ" сафида илк бор майдонга тушган Аббосбек Жумақуловдан бошлаймиз. Ҳужумчи шу пайтгача 4 марта қайдномага киритилди. У майдонга тушгунча, "Славия" билан баҳсдаги ҳисоб 4:0 кўринишига келиб улгурди. Роман Папариганинг ўрнига Аббосбек майдонга тушди. Орадан икки дақиқа ўтиб, нигериялик Опамойе жарима майдонида Аббосбекни йиқитди. Пенальтидан ташқари, ҳамюртимиз ўз ҳисобига голли пас ҳам ёздириб қўйди. Қизиғи шундаки, ҳужумчи пенальти тепиш истагида эканини билдирди, аммо кўпроқ ўйнаган Хусанов тўп ёнига келди ва имкониятдан унумли фойдаланди.

Шунингдек, Жумақулов 4та узатмани амалга оширди, 6 маротаба яккакурашларга кирди ҳамда 1 марта дриблинг ишлатишга ҳам улгурди (муваффақиятсиз). Умуман олганда, дебют яхши чиқди.

* * *

Шохруҳ Абдураҳмонов InStat бўйича 251 балл тўплади — учрашувдаги барча футболчилар орасида энг яхши кўрсаткич. Ярим ҳимоячи жиддий хатоларга йўл қўймай, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам фойдали ўйнади. Ёрқин мисол — гол билан якунланган эпизод. Абдураҳмонов рақиб жарима майдони яқинида тўпга эга чиқди ва қаттиқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Футболчи гол уришдан ташқари, рақиб дарвозасига яна зарба берди, аммо унинг уринишига бироз аниқлик етишмади, ҳал қилувчи узатмани берди, 9 бор тўпни рақибдан олиб қўйди, 11 марта тўпни жамоасига қайтариб берди ҳамда яккакурашларнинг 76 фоизида устун келди. Шунингдек, 12 марта (қолган барчадан катта устунлик билан) рақибларини алдамчи ҳаракатлар эвазига чалғитишга уриниб кўрди — самарадорлик 83 фоиз. Бу 9та уриниш муваффақиятли (!) чиқди деганидир.

* * *

Навбатдаги учрашувни ҳам тўлиқ ўтказган Абдуқодир Ҳусанов шу куни жамоаси йирик ғалаба қозонишини ўзи бошлаб, ўзи якунлаб ҳам берди. 12-дақиқада айнан унинг ижросидаги жарима зарбасидан кейин тўп кипердан Александр Свирепага келиб тушди, футболчи бўш қолган дарвозани мўлжалга олишда адашмаса бўлди эди. Амалга оширилган (ўта ишончли) пенальти ҳақида эса юқорида таъкидлаб ўтдик. Бу Ҳусановнинг чемпионатдаги иккинчи голи. У илк голини бир ой аввал "Неман"га қарши баҳсда урганди. Ўша учрашув ҳам "талабалар" ғалабаси билан тугаган (4:1).

Аммо Ҳусанов — ҳимоячи ва унинг асосий вазифаси ортда ишончли ўйин кўрсатиш ва у кетма-кет уч ўйиндан бери бунинг уддасидан чиқмоқда. Буни "талабалар" 3 баҳсдан бери "қуруқ" ўйин кўрсатаётганидан ҳам сезиш мумкин. Ҳусанов "Славия" билан ўйинда 17 маротаба тўпни илиб кетди (ҳаммадан кўп) ва 5 марта тўпни жамоасига қайтариб берди. Шунингдек, Абдуқодир ҳисобида рақиб дарвозаси томон берилган тўртта зарба бор. Фақатгина Папарига ва Бобир Абдихолиқовда кўпроқ — 5тадан зарба.

Бомбардиримиз ҳақида эса алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. "Славия" дарвозасига урилган тўп 10-ўйиндаги 11-голга айланди. Форвард беларуслик тўпурарларнинг элит-гуруҳига кирди. Ушбу гуруҳдаги футболчилар ҳам 10-турдан кейин шунчадан гол уришга муваффақ бўлишган. Чемпионат тарихида бундай натижага эришган футболчилар эса бор йўғи учта бўлган. 2007 йил Геннадий Близнюк худди шунча гол урган, 1995 йил – Сергей Яромко. Ўша 1995 йилда Петр Качуро эса 10 учрашувда 12та гол урган! Бу футболчиларнинг ҳаммасини турли йилларда Анатолий Юревич ва унинг жамоасига алоқаси бўлган. Близнюк эса ҳозир "Энергетик-БГУ" клубида фаолият олиб боради. Голдан ташқари Абдихолиқов ҳисобига голли пас (Свирепага) ҳам ёздириб қўйди. Унинг беш зарбасидан тўрттаси дарвозага аниқ етиб борди.

* * *

22 очко жамғарган "талабалар" кейинги турда 11-ўриндаги "Белшина"га қарши ўтказади. Бир очкога олдинда бораётган БАТЭ ўз майдонида "Ислочь"ни қабул қилади. Минскнинг "Динамо"си эса – "Слуцк" билан куч синашади. 11-тур ўйинлари халқаро танаффусдан кейин бўлиб ўтади.


Турнир жадвали

Тўпурарлар рўйхати



Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика