UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  0 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  2 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  3 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  19 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  40 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1

"Бу ғалаба биз учун сюрприз бўлмади. Санжар Турсунов пенальтини шеригига бериб, қандай сардор эканлигин кўрсатди" — Александр Стоймирович Янгиликлар

"Бу ғалаба биз учун сюрприз бўлмади. Санжар Турсунов пенальтини шеригига бериб, қандай сардор эканлигин кўрсатди" — Александр Стоймирович

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Локомотив" — "Пахтакор" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Александр Стоймирович фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида...

- "Олимпик" билан ўйиндан кейин бу учрашувга тайёрланишга вақтимиз камроқ бўлди. "Пахтакор"нинг "Насаф" билан ўйинини кузатдик. "Насаф" ҳам биз каби  ўйин кўрсатади, биз каби схемада ўйнайди. Ёрдамчим Марко Байич билан ўша ўйинга бордик ва кўп нарсаларни кўриб олдик. Вақтимиз кўп эмасди. Бугун кўринганидек йигитлар билан ўйинга юқори даражада тайёрлана олдик. Бу сафар биз ўйин сифатимизни кўтара олдик. Натижа нуқтаи назаридан бу ижобий кўриниши мумкин. Бироқ кейинги сафар бундай ҳисобда юта олмаслигимиз мумкиндир. "Металлург" билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтганимдек, "Локомотив" янги жамоа қурмоқда. Чемпионат давомида жисмоний ҳолатимизни яхшилаб борамиз. Бугунги учрашув орқали йигитлар сифатни бир поғона яхшилаб олганини кўрсата олишди. Бироз бўшашиб, руҳий томонлама ўйинга юқори даражада тайёрланишди. Тактика нуқтаи назаридан "Олимпик" билан ўйиндаги ҳолат ўзгармади. Фақатгина ўзимизга муаммо келтириши мумкин бўлган нарсаларни олиб ташладик. Футболчилар кўп техник хатоларга йўл қўйишади. Шу сабабли уларни руҳан тайёрлаш керак бўлди. Йигитларни табриклайман, улар бу ўйинда ҳақли ғалабага эришишди. Ҳаракат қилишди ва юқори даража намойиш қила олишди. Такрорлайман, бу сафар учта гол ургандирмиз, кейинги ўйинда бундай бўлмаслиги мумкин.

- Амалдаги чемпионни йирик ҳисобда мағлуб қилиш Сиз учун нимани англатади?

- Ўтган матбуот анжуманида айтганимдек, ушбу мавсумда жамоаларнинг даражаси бир-бирига яқин. Балки бу мавсумда сюрпризлар кўп бўлиши ҳам мумкин. Лекин бу натижа биз учун сюрприз бўлмади, бу учрашувга жиддий тайёрландик ва ғалаба қозонишни ўйладик. "Пахтакор"ни ҳурмат қиламиз, улар Ўзбекистондаги энг катта клуб. Лекин биз "Локомотив"миз, ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз. Қайд этишим керак, бугун Жаҳонгир Ҳошимбоев дебютини амалга оширди. Шунингдек, Абдуллоҳ Йўлдошев биринчи марта асосий таркибда майдонга тушди. Лазизни ҳам ўйинга туширдик. Бу ёш йигитлар секинлик билан қўшиб боришмоқда, ўйин тизимига мос тушиб боришяпти. Шуниси хурсанд қиладики, клубнинг ўзидан жамоани кучайтира оладиган ёш футболчилар кўпайиб бормоқда. Шунингдек, жамоа сардорининг майдонга тушиши ва кучи, даражаси ҳам биз учун катта плюс. Санжар Турсунов нафақат сифатли футболчи, балки, яхши инсон ҳамдир. Бугун бу яққол кўринди. Бугунги ғалаба билан раҳбариятни табриклайман. "Локомотив" 4 мавсумдан буён мағлуб эта олмаётган эди. Бу ғалаба ўтди, ишлашда давом этиш керак. Ҳали ишланиши керак бўлган нарсалар жуда кўп. Ҳар бирини кичик деталларигача ўрганиб чиқамиз ва ҳар куни бу борада ишлаймиз. 

- Вадим Абрамовнинг бир гапи бор: "Рақиб қандай имконият берса, жамоа шундай ўйин кўрсатади". Бугун "Пахтакор" "Локомотив"га шундай ўйин кўрсатиши учун имконият бердими ёки "Локомотив" ростдан ҳам рақибидан кучлироқмиди?

- Биласизми, ҳар бир жамоа имкониятидан келиб чиқади. Бу ўйинга энг аввало ҳимояни яхши тайёрладик. Режаларни тузишда қандай ҳимояланишимиз, қай тариқа прессинг қилишимиз, прессингни қайси ҳудудда қайси футболчилар қилишигача ўйлаб чиқдик. Биринчи бўлимда буни жуда яхши амалга оширдик. Аҳамият берган бўлсангиз, бугун "Пахтакор" кўп ҳам олдинга чиқмади, чунки улар биз исталган пайтда ҳужум йўналишини ўзгартира олишимизни билишди. Йигитлар ҳафта давомида ишланган, ўзлари айтишган барча ишларни қилишди ва биринчи бўлимда 100 фоизга буни амалга оширишди. Балки тактикада 0,01 фоизга хато бўлган бўлиши мумкиндир. Рақиб қандай имконият берса, шундай ўйин кўрсатамиз деган стереотип иборага қўшиламан. Лекин биринчи бўлимда "Пахтакор"га умуман имконият бермадик. 

- Ушбу ғалаба Санжар Турсуновнинг эффекти эвазига бўлди деса бўладими?

- Албатта. Санжар биз учун муҳим фигура. Инсон ва футболчи сифатида биз учун етакчи. Ёши катта бўлишига қарамасдан ҳали ҳам юқори даражада ўйин кўрсатмоқда. Бу машғулотлар самараси. У бизнинг тактикага ҳам мослашиб бўлди, қандай келишган, ишлаган бўлсак, барчасини тўғри бажарди. Бугун эса унинг сифатлари бизга муҳим ғалабани келтирди. Тўғриси, бугун барча йигитлар зўр ўйнашди. Биринчи бўлимда йигитлар нималарни тахлил қилиб, ўрганиб чиқиб, ишлаб, сайқаллаган ҳаммасини қила олишди. Табиийки, иккинчи бўлимда биз бироз ортда бўлдик, рақибни кутдик ва қарши ҳужумларда ушламоқчи бўлдик. Қаерда тўпни кутиб олиш, олиб қўйиш ва ушлаб туриш керак бўлган бўлса, қила олдик. Биз агрессив футбол кўрсатишни истаймиз, бу ҳимояга ҳам, ҳужумга ҳам тегишли. Биз селекция ишларида ҳам тезкор футбол кўрсата оладиган футболчиларни танладик. Иван Булатович, Сардор Абдунабиев, ҳатто Санжар Турсуновга қаранг, тезлик учун ўйнашмоқда. Унинг спринти ҳам жуда яхши. Бугун марказий ҳимоячилар ҳам ғалабада катта ҳисса қўшишди. Улар рақиблари билан ёнма-ён бўлишди. "Пахтакор" иккинчи голга қадар схемасини ўзгартирмади, кейинчалик тўртталик тактикага ўтишди. Демак, улар ҳам 25-30 дақиқа мобайнида рақиблари билан ёнма-ён бўлишга ҳаракат қилишди. Абдулазизхон Абдурашидов ҳамда Муҳаммаданас Ҳасанов ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда юқори даражада ўйнашди. 

- Дастлабки икки ўйинда Суҳроб Султонов дарвозани қўриқлади. Бугун эса Абдумавлон Абдужалилов. Саволим шундан иборатки, айрим мураббийлар ҳар икки ўйинда дарвозабонни алмаштиришни исташади. Сизнинг бу борадаги принципингиз қандай?

- Султонов ўтган икки ўйинда дарвозасини жуда яхши қўриқлади. Унга ҳеч қандай эътироз йўқ. Баъзида Суҳроб руҳан бироз толиқиб қолади. Шу сабабли у бақириб, бошқаларни ҳам кўпроқ ташвишлантириб қўйиши мумкин. У профессионал сифатида ҳар бир метр ёпиқ бўлишини истайди. Абдумавлон эса жуда хотиржам ва бу ҳимояга янада хотиржамликни олиб киради деб ҳисобладик. У футболчи сифатида ўйинларга тайёр эди. Унда олдинроқ жароҳат бор эди, ўнг оёқ тизза боғламларини жароҳатлаб олганди. Шу боис дастлабки икки турда уни хавф остига қўймадик ва мана учинчи турда имкониятини олди ва бундан тўлақонли фойдаланди. Бизда икки нафар бир хил даражадаги посбонлар бор ва улар рақобат қилишмоқда. Айнан улардан қайси бирининг дарвозани қўриқлашини фарқи ҳам йўқ.

- ФИФА кунлари сабабли икки ҳафталик таътил бошланмоқда. Режалар қандай?

- 21 март куни "Пахтакор" билан ўртоқлик ўйинини ўтказамиз. Кучли рақиб билан яна бир марта ўйнашни истаймиз. Ҳозир жамоага уч кунлик дам берилади. Олдинда бизни "Қизилқум"га қарши сафар ўйини кутиб турибди. Бу жуда меҳнаткаш ва фаол жамоа. Ўйинга максимал жиддий тайёрланишимиз керак. "Қизилқум"ни ўрганиб чиқиб, барчасини тахлил қилиб борамиз.

- Бош ҳакам 11 метрлик жарима белгилаганда пенальтини тепишни ким танламоқда? Сизми ёки йигитларнинг ўзими?

- Биз Санжар Турсуновни танлагандик. Лекин у Дамьян Крайишникка йўл берди ва етакчи, инсон сифатида қандайлигини яна бир бор кўрсатди. "Сен теп, гол урдинг, сенга ишонаман" деди. Бу ҳақиқий сардорнинг гапи бўлди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
15 мар 00:47:33
NasafKesh
????????????
   
15 мар 19:02:08
Shovruq88
mirabzal фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Локо мусор каманда кет про лига йокол даб бул кейинги у́йинларда факвт маглубият тилийман
Pahtani yutganigami
-4   
15 мар 05:47:31
mirabzal
Локо мусор каманда кет про лига йокол даб бул кейинги у́йинларда факвт маглубият тилийман
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика