UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  106 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  4 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  20 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

Бруну - урилмаган пенальтиси ҳақида: "Ҳеч кимнинг менчалик жаҳли чиқмади" Янгиликлар

Бруну - урилмаган пенальтиси ҳақида: "Ҳеч кимнинг менчалик жаҳли чиқмади"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш "Астон Вилла"га қарши ўйинда урилмаган пенальтидан кейин жамоаси мағлуб бўлгани ҳақида гапирди.

"Урилмаган пенальтидан кейин ҳеч кимнинг менчалик жаҳли чиқмади. Бугунга қадар ҳар қандай босим остида бўлса ҳам жамоадаги бор масъулиятни бўйнимга олишга ҳаракат қилдим. Бугун менинг омадим келмади. Бугун ҳам ўша амбициялар билан шундай чақирувни қабул қилдим, бошқа ҳолатларда тўп дарвоза тўрига бориб тушганди.

Танқид ва қарама-қаршилик - футболнинг бир қисми. Бундан доимо дарс оламан, ўрганаман. Олдинга интилиш учун доимо буларни керак деб ҳисоблайман. Энг яхши футболчи бўлиш учун барча вазифани бажариб келишга ҳаракат қиламан.

Энг асосийси - жамоанинг ғалабаси ва бунинг учун қўлимдан келганича ёрдам беришга ва жамоамиз дунёдаги энг яхшиси бўлишини истайман.

Мен - майдонда доимо юқори иштиёқи билан бор кучини сарфлайдиган футболчиман. Шундай бўлишда давом этаман.

Финал хуштагидан кейин мени қўллаб-қувватлаганларга раҳмат. Менинг исмимни айтиб, қўшиқ куйлаганингиз мени жуда ҳам тўлқинлантириб юборди. Ўзим учун янада кучлироқ бўлиб қайтаман. Бироқ жамоадошларим ва мухлислардан сўрайдиганим - қўллашда давом этинг", - деди Бруну.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика