Брозович "Интер" билан янги шартнома имзолашга яқин

Alisher
24 дек 2021, 10:38
"Интер" ярим ҳимоячиси Марсело Брозович тез орада шартномани узайтиради.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, битим деярли якунланган. Томонлар сўнгги деталларни келишиши қолди.

Шартнома 2025 йилга қадар мўлжалланади, ўйинчининг маоши эса йилига 6 млн еврони ташкил этади.

29 ёшли хорвати жорий мавсум "Интер" таркибида 25та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira