"Брентфорд" футболдан четлаштирилган футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи
19 май 2023 15:01
Янгиликлар
"Брентфорд" футболдан четлаштирилган футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи
"Брентфорд", Англия футбол ассоциацияси 8 ой муддатга футбол билан шуғулланишни чеклаганига қарамай, ҳужумчи Айвен Тоунига янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Манбанинг хабар беришича, клуб ёзда форвард билан шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказади. Таъкидланишича, бундай қарор қабул қилинганига анча бўлган.
"Арилар" футболчига нисбатан ички жазолар қўллаш ниятида эмас, сабаби қоида бузилиш ҳолатлари Тоуни клубга ўтгунига қадар амалга оширилган. "Брентфорд" футболчи ва унинг оиласини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва ёлғизлатиб қўймайди. Шунингдек, чиқарилган қарор борасида апелляция топширишда кўмаклашади.
Фикрлар