UZ

Сўнгги янгиликлар

16:31"Футбол олами". Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин қандай ўтди?   0 16:03"Арсенал" собиқ футболчиси юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли касалхонага ётиб чиқди  1 15:36Жамшид Искандеров БАА ҳақида нималар деди?  0 15:14Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 14:47"Манчестер Сити" эҳтимолий янги ўйинчи билан музокараларни бошлади  0 13:50Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев: "Мухлисларни CAFA U-17 кубоги финалига таклиф этамиз"  7 13:23Ўзбекистон терма жамоаси БААга етиб борди  15 12:57Жамшид Искандеров: "Навбаҳор" 3 йил давомида ҳар томонлама кучайди"  1 12:34U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Қирғизистонга боради  6 12:15Расман: Та – "Бавария" футболчиси!  23 11:57"Ал Бадр" "Драма Юнайтед"ни ютиб, етакчиликни мустаҳкамлади, Ойбек Қиличев ва Баҳодир Жалолов етакчилигидаги "Нокаут" "Сариқ бола"га имкон қолдирмади — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 11:25​Ўзбекистон МТЖ БААга учиб кетди  12 11:00“Реал“ Алонсо орқали ТОП трансфер амалга оширмоқчи  4 10:37“Бавария“ футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 10:15“Милан“ ва Аллегри ўртасидаги шартнома тафсилотлари маълум  4

Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти Янгиликлар

Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти

Теглар :  Эл-Классико
Бугун Европа чемпионатларининг энг йирик ўйинини томошабин эмас, балки бренд сифатида кўриб чиқамиз.

"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳс пайтида дунё бўйлаб миллонлаб мухлислар 2 соат телевизор қаршисидан қимирламасликлари аниқ. Бир неча кун олдин бўлиб ўтган баҳсни жуда қизиқ деб бўлмайди. Манчестерда "Эл-Классико" бошланишига бир неча дақиқа қолганида фантастик кураш бўлди, ҳайрон қоларли хатолар, автогол. Барселонада одамлар бироз зерикарлироқ учрашув гувоҳи бўлишди.

АПЛ ажойиб маҳсулот яратиб, телевизон ҳуқуқлардан рекорд маблағ ишлаши мумкин, аммо ЛаЛига пиарчилари бутун чемпионатни бўлмасада, ўзининг кучли томонларини қандай тақдим этишни кўрсатиб қўйишди.


Учрашувдан олдин баҳсни ярим миллиард мухлис томоша қилиши кутилганди, бу ишқибозлар орасидаги баъзилар ўйинни стадиондан кўришга муваффақ бўлишди. Аммо ҳозир гап улар ҳақида эмас. Лига раҳбарлари трансляция қилувчи компаниялар билан жаҳоннинг энг йирик 5 та шаҳрида катта экранлар ўрнатиб, учрашувни кўришга имкон яратишди.

Лига вакилларининг сўзларига кўра, бу дунёнинг энг чеккасидаги одамлар ҳам бу ажойиб баҳс гувоҳи бўлиши учун бажарилган. "Эл-Классико" бутун дунёда катта эътибор тортувчи ҳодиса ва кўпчилик ушбу учрашувни уйда эмас, дўстлари билан бар ёки бошқа жойда кўришни истайди. Бундай баҳсни катта экранларда кўриш, унутилмас онларни баҳшида этади.

Ушбу имконият 5 та шаҳарда тақдим этилди: Пекин, Шанхай (Хитой), Нью Дели, Мумбаи (Ҳиндистон) ва Йоханнесбург (Жанубий Африка). Учрашувни кўриш учун келган кўп сонли мухлислар бу ўйинни томоша қилишдан ташқари виртуал, стол ва оддий футбол ўйнашга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари ишқибозлар танасига турли суратлар чизилди, баҳсдан олдин ва кейин ажойиб мусиқа янгради.


Лига раҳбарларининг ғояси шундан иборат эдики, баъзи мухлислар бу кун Барселонага бориб футболни стадиондан кўра олмас экан, "Эл-Классико" уларникига боради.

Бу ишқибозлар ўз севимлиларини стадиондан кўра олмас экан, нега энди футболчилар улар қаршисига келмайди? Бу шаҳарларда мухлисларни ЛаЛиганинг расмий элчилари хурсанд қилди: Фернандо Мориентес Пекинга, Гаиска Мендьета Шанхайга, Луис Гарсий Нью-Делига, Фредерик Кануте Мумбайга, Кристиан Карамбё Йоханнесбургга борди. Ҳар бир юлдуз ўз жойларига "Эл-Классико"дан бир ҳафта олдин бориб, реклама компанияси томонидан мухлислар учун уюштирилган байрамда фаол иштирок этишди.

Бундай тадбирлар ўн минглаб инсонларни Испания чемпионатига бўлган қизиқишини орттиради, шу билан бирга телевизион компаниялар ва уларнинг фойдаланувчилари ўртасидаги алоқаларни яқинлаштириш.


Давоми бор...

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика