Брендан Рожерс: «Старриж битта оёғини 9-марта жароҳатлаб олди»

Narzulla Saydullayev
21 ноя 2014, 10:20
«Ливерпуль» устози Брендан Рожерс ҳужумчи Дэниэл Старрижнинг жароҳати ҳақида гапириб берди.
«Футболчи битта оёғидаги сонидан тўққизинчи марта жароҳат олмоқда. Шифокорларимиз гап нимада эканини аниқлашмоқда.

Бу сафар Старрижнинг олдинги жароҳатининг тагида шикастланиш пайдо бўлди. Жароҳат машғулот вақтида, жуда оддий вазиятда содир бўлди», – дейди Рожерс.

Олдинроқ Старриж ушбу жароҳат туфайли 6 ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru