Брендан Рожерс: "Кэррол бизга керак эмасди"

"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс "Вест Хэм" билан ўйин олдидан жамоанинг собиқ ҳужумчиси Энди Кэррол ҳақида тўхталиб ўтди.

Энди Кэрролни қўйиб юборганимни сабаби, у биз учун тўғри келмади. Ўйин услубимизга мос тушмади Кэррол. Бу ҳақида ўша пайтдаёқ айтиб ўтганман. У ҳаводаги курашда жуда кучли ўйнайди. Кэррол "Ливерпуль"га ҳеч нимани исботлаши шарт эмас. Уни нималарга қодир эканлигини яхши биламиз. Ўйлашимча, у ўзининг услубидаги ҳужумчилар орасидан энг яхшиларидан бири ҳисобланади.  Кэрролга ўйин амалиёти зарур эди. "Вест Хэм" учун жуда яхши ҳужумчи саналади Энди Кэррол.


Манба: