UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  0 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  0 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  1 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  20 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  40 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  138 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  18 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  13 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  7 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0

⚡️⚡️⚡️ Breaking: Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттиради Янгиликлар

⚡️⚡️⚡️ Breaking: Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттиради

"Насаф" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттирадиган бўлди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Владикавказнинг "Алания" клуби 21 ёшли футболчини "Насаф"дан сотиб олади.

Россия клуби вакиллари "аждарлар" ҳужумчисини узоқ вақтдан буён кузатиб келишаётганди ва музокараларнинг сўнгги босқичи Туркиядаги йиғин вақтида бўлди.

Футболчи бугун Қатардан Москвага учиб бориб, янги клубида тиббий кўрикдан ўтади ва кейин шартномага қўл қўяди.

"Алания" мураббийлари ва раҳбарият Норчаевнинг шу қишда клубга ўтишини охиригача исташди. "Насаф" раҳбарияти эса футболчининг келажагини ўйлашди ва ОЧЛ баҳслари бўлишга қарамай Норчаевнинг кетишига қаршилик кўрсатишмади.


Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"даги сўнгги учрашувини ўтказди        


Владикавказнинг "Алания" клуби 1921 йил ташкил топган. 1995 йилда Россия чемпиони бўлган. Ўша мавсумда жамоа сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов фаолият олиб борганини ёши катта мухлислар яхши эслашади.

Айни пайтда жамоа Россия биринчи дивизионида (ФНЛ) иштирок этмоқда. 20 та турдан кейин "Алания" 38 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам "Балтика" ҳисобида 41 очко мавжуд. Учинчи ўринда Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев тўп тепаётган "Рубин" (37 очко) жойлашганини ҳам таъкидлаш лозим. ФНЛда дастлабки икки ўринни эгаллаган клублар тўғридан-тўғри Россия премьер-лигасига йўлланма олса, 3 ва 4-ўрин соҳиблари Премьер-лигада 13 ва 14-ўринни олганларга қарши ўтиш баҳсида иштирок этади.

Бугунги кунда "Алания" бош мураббийи сифатида Владимир Белявский ишламоқда. Бу мураббий "Энергетик-БГУ"да фаолият олиб борганида клубда Жасур Яхшибоев ва Бобир Абдихолиқов тўп тепганди.

Норчаев янги клубида Ислам Машуков, Александр Комиссаров, Андрей Мазурин ва Аршак Корян каби ҳужумчилар билан рақобатлашишига тўғри келади.

Маълумот учун, турли йилларда "Алания" сафида Игорь Шквирин, Геннадий Денисов, Бахтиёр Ашурматов, Даврон Файзиев, Павел Бугало, Миржалол Қосимов, Андрей Фёдоров, Марат Бикмаев ва Санжар Турсунов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишган. Демак, Ҳусайн Владикавказ клубида ўйнайдиган ўнинчи ўзбекистонлик футболчи бўлади.


Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика