Breaking! "Чўқинтирган ота" "Манчестер Юнайтед"ни бошқаради

Sherzod Nurmatov
25 ноя 2021, 20:27
Ральф Рангник "Манчестер Юнайтед" билан келишувга эришди.

Германияда "чўқинтирган ота" лақабини олган 63 ёшли мутахассис МЮ бошқарувига келади. Келишувга асосан у май сўнгигача менежерлик қилади.

Кейинчалик яна 2 йил маслаҳатчи сифатида фаолият юритади.

Рангник Германия клубларидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш. Айниқса, у "Лейпциг"ни Бундеслигага олиб чиққани ортидан машҳурликка эришган.

Маълумотларга кўра, унинг меҳнат визаси расмийлаштирилмагани туфайли якшанба куни "Челси"га қарши ўйинда жамоага ёрдам беролмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic