UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  5 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:3 (онлайн ҳисоб)  24 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  41 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  3 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

Бразилиялик вундеркинднинг сотилиш нархи 25 млн евро — "Фламенго" Янгиликлар

Бразилиялик вундеркинднинг сотилиш нархи 25 млн евро — "Фламенго"

Бразилиянинг "Фламенго" клуби Матеус Франка учун энг камида 25 млн евролик таклифларни кўриб чиқади.

Жанубий Американинг энг иқтидорли ёш ўйинчиларидан бири дея эътироф этилаётган Франка январь ойида бошқа клубга қўйиб юборилиши учун 25 млн евродан кам бўлмаган таклиф қабул қилинади. Вингер учун "Ньюкасл" асосий даъвогар ҳисобланиб, яқиндагина "ҳаккалар" томонидан юборилган 20 млн евролик таклиф рад жавобини олган эди. Бугун кун охирида трансферлар ойнаси ёпилишини инобатга олган ҳолда АПЛ вакили яхшиланган таклиф билан яна ўйинчини қўлга киритишга уриниб кўриши кутилмоқда.

"Фламенго" декабрь ойида Франка учун "Байер" Леверкузендан 14 млн евролик таклиф олганди.

Ҳозирги жамоасида бир йил аввал фаолиятидаги дебют ўйинини ўтказган 18 ёшли Франка жорий мавсум ортда қолган 29 ўйиндан кейин ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйди. Бразилиялик футболчи аллақачон мамлакат кубоги ва Либертадорес бош совринини қўлга киритишга улгурган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика