Бразилиялик массажчи ўз клубини қутқариб қолди (видео)

Narzulla Saydullayev
9 сен 2013, 16:40
Бразилиянинг D сериясида иштирок этувчи «Апаресиденсе» клуби массажчиси ўз клубини кейинги босқичга чиқишини таъминлади.
У ўйин давомида дарвозадан жой олди ва икки бор кучли зарбани қайтарди.  Рақиб футболчиларининг жазосидан эса қочиб қутулди.

«Тупи» - «Апаресиденсе» учрашувининг охирида массажчи кутилмаганда дарвозага турди ва иккита зарбани қайтарди. Сўнгра у жаҳл отига минган «Тупи» футболчиларидан қочиб қутулди.

Ҳакамлар ўйинни 20 дақиқадан сўнг давом эттира олишди, ўйиндаги ҳисоб ўзгармади - 2:2 (дастлабки ўйинда 1:1) бу эса «Апаресиденсе»ни 1/8 финалга олиб чиқди.

«Ўша вақтда дарвозага туриш сўнгги чора эди, дейди массажчи Ромилдо Фонсека да Силва Бразилия матбуотига. – Бундан умуман афсусда эмасман, сабаби буни «Апаресиденсе»га бўлган муҳаббатим туфайли амалга оширдим.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›