Бразилиялик ҳимоячи Испания терма жамоасига чақирилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
9 янв 2020, 13:14
Испания терма жамоаси Луис Энрикенинг сўзларига кўра, агар "Валенсия"нинг бразилиялик ҳимоячиси Габриэл Паулиста маҳаллийлаштирилса, у терма жамоага чақирилиши мумкин.

"Терма жамоага чақириш мумкин бўлганларнинг барини биламан. Паулиста керакли жараёнларни бошлаб юборган ва шундан сўнг у миллий жамоага чақирилади" - дейди Энрике.

Паулиста жорий мавсум ЛаЛиганинг 17та учрашувида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca