Бразилия терма жамоасининг сентябрь ойидаги ўйинлар учун таркиби маълум. Рўйхатда 2007 йилда туғилган болакай ҳам бор

Khoja
25 авг 2024, 09:24
Бразилия миллий жамоасининг сентябрдаги ўйинларга таркиби эълон қилинди.

Бош мураббий Доривал Жуниор ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Эквадор (7 сентябрь) ва Парагвайга (11 сентябрь) қарши баҳсларга қуйидаги футболчиларни чақирди. 

Таркибдан "Палмерас"нинг 2007 йилда туғилган футболчиси Эстеван ҳам жой олди.

Дарвозабонлар: Бенто Крепски («Ан Насср»), Эдерсон («Ман Сити»), Алиссон («Ливерпуль»);

Ҳимоячилар: Данило («Ювентус»), Ян Коуто («Боруссия» Дортмунд), Гиллерме Арана («Атлетико Минейро»), Венделл Боржес («Порту»), Маркиньос, Лукас Бералдо (иккаласи – «ПСЖ»), Габриэль Магаляэс («Арсенал»), Эдер Милитао («Реал»);

Ярим ҳимоячилар: Андре Нето («Флуминенсе»), Жоао Гомес («Вулверҳэмптон»), Жерсон Сантос («Фламенго»), Бруно Гимараэс («Ньюкасл»), Родриго («Реал»), Лукас Пакета («Вест Ҳэм»);

Ҳужумчилар: Эндрик («Реал»), Эстеван («Палмейрас»), Луис Энрике Андре («Ботафого»), Винисиус Жуниор («Реал»), Савио Морейра («Манчестер Сити»), Педро Абреу («Фламенго»).

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru