UZ

Сўнгги янгиликлар

Бразилия терма жамоасини ким бошқариши маълум Янгиликлар

Бразилия терма жамоасини ким бошқариши маълум

"Селесао" миллий чемпионатдан мураббий топди.

"Сан-Паулу" бош мураббийи Доривал Жуниорнинг кетишини эълон қилди. У Бразилия терма жамоасини бошқаради. Мутахассиснинг ўзи бу маълумотни тасдиқлади.

Мутахассис "Сан-Паулу"да 2023 йилнинг апрелидан буён ишлаб келаётганди.

Доривал деярли бутун мураббийлик фаолиятини Бразилияда ўтказган. Бундан олдин у "Фламенго", "Сеару", "Атлетико Паранаэнсе", "Сантос", "Палмейрас", "Куритиба" ва бошқа жамоаларни ҳам бошқарган.

Айни пайтда Бразилия терма жамоаси 6 учрашувда 7 очко жамғарган ҳолда ЖЧ-2026 саралаш босқичида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика