UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  6 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  7 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12

⚡️ Бразилия А Серияси – 2022 йилдаги энг яхши чемпионат. АПЛ иккинчи, Ўзбекистон Суперлигаси эса РПЛдан юқорида ва Осиёда кучли тўртликда Янгиликлар

⚡️ Бразилия А Серияси – 2022 йилдаги энг яхши чемпионат. АПЛ иккинчи, Ўзбекистон Суперлигаси эса РПЛдан юқорида ва Осиёда кучли тўртликда

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2022 йил якунларига кўра, миллий чемпионатлар рейтингини тузиб чиқди.

Унда ўтган йилдаги каби Бразилия А Серияси пешқадам сифатида кўрсатилди. Улар ҳисобида 1181 очко бор. АПЛ ҳам 2021 йилдаги ўрнини сақлаб қолиб, 2-поғонага жойлашди. Ла Лига эса кучли учликка якун ясади.

Топ-10 қуйидагича:

1. Бразилия чемпионати – 1181 балл;

2. Англия – 1086;

3. Испания – 967,5;

4. Германия – 921,5;

5. Италия – 866;

6. Франция – 855;

7. Португалия – 853,25;

8. Нидерландия – 808,75;

9. Аргентина – 798,5;

10. Парагвай – 701;

…….

15. Туркия – 582,5.

Осиё футбол конфедерациясига аъзо мамлакатлар орасида ҳали ҳамон Жанубий Корея чемпионати пешқадамлик қилмоқда. Улар умумий рўйхатда 18-ўринда кўрсатилган. Ўзбекистон Суперлигаси эса қитъада тўртинчи ўринга кўтарилди. Чемпионатимиз 2021 йилдагига қараганда 9 поғона юқорилаб, 57-ўриндан жой олди. Суперлига олдинги рейтингда 66-бўлиб турганди.

ОФКдаги энг яхши чемпионатлар:

18. Ж.Корея – 525,25;

30. Япония – 402;

40. С.Арабистони – 352,75;

57. Ўзбекистон – 297;

63. Эрон – 284,5;

64. БАА – 281,75;

67. Қатар – 267;

71. Таиланд – 257,26;

74. Хитой – 250,6.

Энг қуйи пастлаш Россия Премьер-лигаси ва Украина чемпионатида бўлган. РПЛ 36-ўриндан 80-поғонага, Украина биринчилиги 27-ўриндан 73-поғонага тушиб кетган. Беларусь Олий Лигаси эса 78-ўринни банд этди.

IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ

Ўзбекистонлик 2 футболчи XXI асрда миллий чемпионатларда энг кўп гол урган тўпурарлар рўйхатидан жой олди. Пешқадам – Роналду, Месси эса иккинчи 

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика