UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

⚡️ Бразилия А Серияси – 2022 йилдаги энг яхши чемпионат. АПЛ иккинчи, Ўзбекистон Суперлигаси эса РПЛдан юқорида ва Осиёда кучли тўртликда Янгиликлар

⚡️ Бразилия А Серияси – 2022 йилдаги энг яхши чемпионат. АПЛ иккинчи, Ўзбекистон Суперлигаси эса РПЛдан юқорида ва Осиёда кучли тўртликда

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2022 йил якунларига кўра, миллий чемпионатлар рейтингини тузиб чиқди.

Унда ўтган йилдаги каби Бразилия А Серияси пешқадам сифатида кўрсатилди. Улар ҳисобида 1181 очко бор. АПЛ ҳам 2021 йилдаги ўрнини сақлаб қолиб, 2-поғонага жойлашди. Ла Лига эса кучли учликка якун ясади.

Топ-10 қуйидагича:

1. Бразилия чемпионати – 1181 балл;

2. Англия – 1086;

3. Испания – 967,5;

4. Германия – 921,5;

5. Италия – 866;

6. Франция – 855;

7. Португалия – 853,25;

8. Нидерландия – 808,75;

9. Аргентина – 798,5;

10. Парагвай – 701;

…….

15. Туркия – 582,5.

Осиё футбол конфедерациясига аъзо мамлакатлар орасида ҳали ҳамон Жанубий Корея чемпионати пешқадамлик қилмоқда. Улар умумий рўйхатда 18-ўринда кўрсатилган. Ўзбекистон Суперлигаси эса қитъада тўртинчи ўринга кўтарилди. Чемпионатимиз 2021 йилдагига қараганда 9 поғона юқорилаб, 57-ўриндан жой олди. Суперлига олдинги рейтингда 66-бўлиб турганди.

ОФКдаги энг яхши чемпионатлар:

18. Ж.Корея – 525,25;

30. Япония – 402;

40. С.Арабистони – 352,75;

57. Ўзбекистон – 297;

63. Эрон – 284,5;

64. БАА – 281,75;

67. Қатар – 267;

71. Таиланд – 257,26;

74. Хитой – 250,6.

Энг қуйи пастлаш Россия Премьер-лигаси ва Украина чемпионатида бўлган. РПЛ 36-ўриндан 80-поғонага, Украина биринчилиги 27-ўриндан 73-поғонага тушиб кетган. Беларусь Олий Лигаси эса 78-ўринни банд этди.

IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ

Ўзбекистонлик 2 футболчи XXI асрда миллий чемпионатларда энг кўп гол урган тўпурарлар рўйхатидан жой олди. Пешқадам – Роналду, Месси эса иккинчи 

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика