"Брайтон" мухлислари МЮга қарши баҳсда қуйидаги қўшиқни айтишди: "Сизлар билан ҳар ҳафта ўйнасак бўладими?"

Aslanov Jasurbek
17 сен 2023, 00:55
"Брайтон" мухлислари "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда кинояли қўшиқ куйлашди.

"Брайтон" АПЛнинг 5-турида МЮни 3:1 ҳисобида таслим этиб, лигада Манчестер клубиустидан кетма-кет қозонилган ғалабалар сонини 4тага етказди.

Маълум бўлишича, "Брайтон" мухлислари ўйин пайтида қуйидаги қўшиқни куйлашган: "Сизлар билан ҳар ҳафта ўйнасак бўладими?". Ишқибозлар бу сўзлар орқали МЮ ҳамда "Брайтон" ўртасидаги сўнгги баҳслар натижаларини эслатишган.

Ҳудди шу қўшиқ 2022 йилнинг август ойида, "Брайтон" МЮни 2:1 ҳисобида таслим қилганида ҳам айтилган экан.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›