Бранко Иванкович: "Биз учта гол ура оламиз"
10 ноя 2018 09:55
Янгиликлар
Бранко Иванкович: "Биз учта гол ура оламиз"
Маълумки, бугун Теҳрондаги ҳашаматли "Озоди" стадионида "Персеполис" ва "Кашима Антлерс" клублари ўзаро баҳс олиб боради. 3 ноябрь куни Японияда бўлиб ўтган биринчи ўйинда "Кашима" 2:0 ҳисобида зафар қучган.
Жавоб баҳсида "Озоди" стадионига 80 минг мухлис келиши кутиляпти. Ўйиндан олдин форслар устози Бранко Иванковичнинг фикрлари қуйидагича бўлди:
- "Персеполис" учун ОЧЛ финалида ўйнаш катта бахт. Чунки бу ерга ҳар ким ҳам етиб келавермайди. Кўпчилик бизни босим остида қолган деяпти, лекин бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ. Тан олиш керак, бу "Персеполис" учун охирги 30 йилдаги энг катта ўйин бўлади. Ғалаба қозониш учун бор кучни ишга соламиз. "Кашима" - кучли клуб, лекин уларга учта гол уриш қўлимиздан келади".
- "Шубҳасиз, бизнинг энг катта кучимиз жамоа мухлислари. Биринчи ўйиндан кейин рақибда имконият юқори, лекин кураш ҳали тугагани йўқ. Бутун "Песеполис" ОЧЛ кубогини боши узра кўтаришни хоҳлайди. Биз ўзимиз иштирок этадиган барча турнирларда биринчи бўлмоқчимиз".
Фикрлар