UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Манба: "Қўқон-1912" бош мураббий лавозимига 4 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  16 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Брандон Уильямс: "Эриксен барчасини енга олгани учун ҳам уни қучоқлаб қўйиш шарт деб ҳисобладим" Янгиликлар

Брандон Уильямс: "Эриксен барчасини енга олгани учун ҳам уни қучоқлаб қўйиш шарт деб ҳисобладим"

АПЛ 28-турида "Норвич" ўз уйида "Брентфорд"га мағлуб бўлганди.

Ушбу ўйиндаги бир қизиқ эпизод барчанинг эътиборини тортганди. Ўйиннинг 40-дақиқасида "Норвич" ҳимоячиси Брандон Уильямс тўп билан ҳужумга ўтади. Уни ортдан "Брентфорд" футболчиси Кристиан Эриксен кўполлик билан ушлаб қолиб, йиқитади. Уильямс дастлаб уни ортдан ушлаб қолган футболчи ким эканлигини яхши англамай, ўша футболчига ташланмоқчи бўлади. Кейин эса бу футболчи юрак ҳуружидан сўнг катта футболга қайтган Кристиан Эриксен эканлигини англайди ва уни қучоқлаб олади.

Бу вазият кўпчиликнинг олқишига сабаб бўлди. "Норвич" ҳимоячиси Брандон Уильямс эса ўша вазиятда нима бўлгани ҳақида гапирди.

Бу шунчаки табиий инстинкт ёрдамида бўлди. Эриксендан ўтиб кетгандим, у эса мени ортдан торта бошлади. Биз ҳужумга ўтаётгандик. Мени бундан қаттиқ жаҳлим чиқиб кетди ва унга жавоб қайтармоқчи бўлдим. Аммо у қандай қийин йўлни босиб ўтганини билардим. Эриксен бошидан жуда кўп нарсани ўтказди ва шундан сўнг ҳам футболга қайта олди. Майдонга қайта олиш у учун жуда кўп нарсани англатарди. У барчасини енга олди. Шунинг учун ҳам мен уни қучоқлаб қўйиш шарт деб ҳисобладим", -дейди Брандон Уильямс.

Эслатиб ўтамиз,  ўтган йилнинг ёзида Европа чемпионати ўйини вақтида Эриксеннинг юраги тўхтаб қолган эди. Футболчи узоқ танаффусдан сўнг футболга қайтишга эришди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика