UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  4 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   7 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  5 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Мутолаа учун. "Бозорнинг сўнгги кунида бундай қилишмайди". Нега "Барса" ЖЧ-2022 ярим финалчисини олмади Янгиликлар

Мутолаа учун. "Бозорнинг сўнгги кунида бундай қилишмайди". Нега "Барса" ЖЧ-2022 ярим финалчисини олмади

Амрабат Испанияга кетишга шунчалик ишондики, кейинроқ кечирим сўрашга ҳам тўғри келди.


"Барселона" барибир қишки трансфер ойнасида бирорта янги ўйинчини ўз сафига қўшиб олмади. Шу билан бирга, "кўк-анорранглилар" сафини ҳимоячи Эктор Бельерин (Лиссабоннинг "Спортинг" клубига кетди) ва ҳужумчи Мемфис Депай ("Атлетико"га ўтди) тарк этди. Каталонияликлар эса қишки ойнанинг сўнгги кунларида ўрта чизиқларини Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат ва "Лос-Анжелес Гэлакси"дан Хулиан Араухо билан кучайтиришмоқчи эди. Араухо билан вазият тушунарли бўлса ("Барса" директори клуб ҳужжатларни юбориш учун 18 сония кечикканини маълум қилди), Амрабат билан эса барчаси чалкаш.


Нега клублар трансфер бўйича келишувга эришишмади?


Испан ОАВ "Барса" футболчининг хоҳишига қарамай, битим тузилишидан анча йироқ бўлганини таъкидлади. Амрабат ўтган жаҳон чемпионатида ўзини ёрқин тарзда кўрсатди ва айрим клублар скаутларининг диққатини жалб қилди.

Марокашликнинг бундай перфомансдан сўнг "Фиорентина"ни тарк этиши ва юқорироқ даражага йўл олиши тахмин қилинган эди. Аммо, Софьян Флоренцияда камида мавсум сўнггига қадар қоладиган бўлди.



Нега "Барселона" ўйинчининг ўтиши борасидаги битимни расмийлаштира олмади. Marca маълумотига кўра, барча жараёнларни Амрабатнинг агентлари амалга оширишди. Улар футболчини "Барселона"га таклиф қилишди ва испан клубининг африкаликни мажбурий харид қилиш банди билан ижарага олишини кутишди. "Барса" эса бундай вариантни молиявий фэйр-плей билан эҳтимолий муаммолар сабаб рад этди.

Агентлар тинчишмади ва иккинчи таклифни беришди — мажбуран харид қилиш ҳуқуқисиз ижара ёки камроқ пул учун харид қилиш банди. Табиийки, бу "Барселона"га ёқди, аммо битим амалга оширилмади. Сабаби "Фиорентина" вакиллари сўнгги вазиятларга қадар янги вариант ҳақида ҳеч нарса билишмади! Билган пайтларида эса даҳшатга тушишди. "Бозорнинг сўнгги кунида бундай қилинмайди", — дея қайд этилди итальян клубида.



Амрабатни "Фиорентина" таркибидан олишди, аммо кечирим сўраганидан сўнг қайтаришди


Амрабатнинг ўзи "Камп Ноу"га йўл олишни жуда хоҳлаганди ва "Фиорентина"га жиддий босим ўтказди. "Барселона" томонидан қизиқишни эшитган ярим ҳимоячи эрталабки машғулотларга келмади. Софьян бундан ташқари ижтимоий тармоқларда пост чоп этди: "Ҳозир журъат этинг, келажак ҳеч кимга ваъда қилинмаган".

Аммо, "Фиорентина" таслим бўлмади. Флоренцияликларнинг муҳим ўйинчини қисқа муддатда ўринбосар топа олишмасликлари сабаб ҳам қўйиб юбормасликлари тушунарли эди.

Амрабат ноқулай вазиятга тушди, сабаби уни "Фиорентина" таркибидан четлатишди. Аммо, футболчи тезда кечирим сўради ва уни "Торино" (2:1) билан кубок ўйинининг сўнгги дақиқаларида майдонга туширишди. "Фиорентина"нинг айрим мухлислари марокашликни қичқириқлар билан қарши олишди. Айтганча, "Барселона" мухлислари ижтимоий тармоқларда итальян клуби раҳбарларини ўйинчини қўйиб юборишга ундаган ҳолда, #freeAmrabat хештегини яратишди.



"Бозорнинг сўнгги кунида кўп нарсалар содир бўлади, — деди "Фиорентина" спорт директори Даниэле Праде. — Амрабат билан воқеа эрталаб 10да бошланди ва ярим кечаси якунланди. У кечирим сўради ва жамоага охиригача ёрдам беради, сабаби у ҳақиқий жангчи. Ҳеч кимни қўйиб юбормаймиз дедик ва шундай қилдик. Мен "Барселона"нинг ҳаракатини шарҳламайман.

Sky Sport маълумотига кўра, Каталония клуби "Фиорентина"га 36 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқи билан Амрабатнинг ижараси учун 4 миллион евро таклиф қилган. Итальян клуби ярим ҳимоячини камида ёзга қадар сақлаб қолишни хоҳлаётгани сабаб, бунга рад жавобини берди. "Амрабат билан қизиқдик, — дея тан олди "Барселона" директори Матеу Алемани. — Бу вариантни келажак учун дея номлаш мумкинми? Қишда аниқ таклиф бердик, ёзда эса кўрамиз".


Championat.com сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика