Ботир Қораев фарзандли бўлди

Narzulla Saydullayev
25 авг 2013
"Насаф"нинг тажрибали ҳимоячиси фарзандли бўлди.
“Насаф” футболчилари Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида “Пахтакор” жамоасига қарши кечган учрашув давомида рақиб дарвозасига иккинчи голни киритишгач, ушбу голни энг ашадддий ишқибозлар ўтирадиган 8-минбар олдида ўзига хос тарзда нишонлашди.

Бу бежизга эмасди. Сабаби ўйиндан бир кун аввал “Насаф” таркибида 2001 йилдан бери тўп тепиб келаётган моҳир ҳимоячи Ботир Қораев ўғил фарзандли бўлган эди. Футболчининг айтишича, ўғлига яхши ният билан Даврон дея исм қўйишибди. Биз ҳам ўз навбатида Давронбек оқил ва доно фарзанд бўлиб вояга етиши, отаси сингари эл ардоғидаги инсон бўлиб етишишига тилакдошмиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz