UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  1 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  1 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  11 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  18 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  58 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  55 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15

Ботир Қодирқулов: "Карантин даврида клубдан олинган бино қайтариб берилмади" Янгиликлар

Ботир Қодирқулов: "Карантин даврида клубдан олинган бино қайтариб берилмади"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Андижон" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Ботир Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин қийин бўлишини билгандик, шу боис яхши тайёргарлик кўрдик, рақибни ўрганиб чиқдик. Ўйин охирида нима бўлганини тушунтириб бериш қийин. 

- Ҳакам белгиланган вақтдан аввал ўйинни тўхтатиб қўйди чамамда.

- Уни баҳона қилолмаймиз. Менимча, йигитларда чарчоқ юзага келди. 

- Захирадан майдонга туширилган ўйинчилар ҳисобга таъсир ўтказди деб ҳисоблайсизми?

- Бугун мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Захирадан туширилган ўйинчилар ёрдам бера олишмади. Ўйин тафсилотларини ўрганиб чиқамиз. 

- Бугунги ўйинда бош мураббий Асрор Алиқулов иштирок этмади. Унинг ўрни қанчалик билинди?

- Алиқулов билан телефон орқали мулоқот қилдик, унинг кўрсатмаларини йигитларга тушунтирдик. Улар имкони борича, ҳаракат қилди, бироқ сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбордик.

- "Андижон" мураббийининг айтишича, уларда ёши катта ўйинчилар кўплиги боис, аввал рақибни толиқтириб, кейин бор кучни берар экан. Бу жиҳатларни ўйиндан аввал ўрганганмидингиз?

- Албатта, бироқ рақиб ҳам бизни ўрганиб чиққан. Улар ҳам иккинчи жамоа бўлиб ўйнади. Учрашув биз кутгандек ўтди, фақат баҳс охирида мувозанатни йўқотганимиз панд берди.

- Бош мураббий нега ўйинда қатнашмади?

- Асрор Алиқулов Про лицензияси учун ўқимоқда. Якуний имтиҳони борлиги боис, бу ерга кела олмади. Бироқ телефон орқали алоқада бўлиб турди. 

- Охирги бурчак тўпига чиқишда дарвозабон хатога йўл қўйди. Бугунги ўйинда уни айбдор деб санаш мумкинми?

- Айбдор дейиш керак бўлса, барчамиз айбдормиз. Бу вазиятни кўриб чиқамиз. 

- Рақиб жамоа томонидан прессинг, чалиб йиқилишлар кўп кузатилди. Буни ҳам эътиборга олганмидингиз?

- Ҳа, шогирдларим бугун яхши ўйнашди. Имкониятлардан фойдалана олмадик.

- Бугун Муҳриддин Зоиров ҳужумчи сифатида тўлиқ ҳаракат қилди. Захирада яна бир ҳужумчи - Асадбек Самариддинов бор эди. УНга имкон берилмаслиги Зоировнинг жисмоний ҳолати яхшилигиданми?

- Самариддинов яхши ҳужумчи, бироқ Зоиров кўп ўйинларда гол урмоқда, шу боис уни майдонга туширдик. Асад ёш, келажаги олдинда, унга ҳам ҳали имкон берамиз. 

- Одатда мураббийлар ўйин ўхшамаса ёки бошқа режаси бўлса, тайм якунидан 7-8 дақиқа аввал бир нечта ўзгариш амалга оширади. Бугун сизда ҳам шу ҳолат кузатилди. Қисқа вақт ичида захирадан тушганлар нимадир қила оладими?

- Йигитларда чарчоқ сезилгани учун алмаштиришларни қўлладик.

- Бироз аввал Championat.asia сайтида "Шўртан"га тегишли бўлган бино карантин вақтида фойдланишга олинган ва ҳанузгача қайтариб берилмагани ҳақида мақола эълон қилинганди. Айни пайтда карантин даври эмас, клубга ўз биноси қайтарилдими?

- Йўқ, қайтариб берилмади. Бу масалани раҳбарият кўриб чиқади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика