UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  12 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

Босимга дош бериш - муваффақият калити! Янгиликлар

Босимга дош бериш - муваффақият калити!

Тўрт йил орзиқиб кутилган Жаҳон чемпионати ҳаш-паш дегунча ўтиб кетди.

Навбатдаги мундиал ҳам эҳтиросларга бой бўлди. Футболни ёритувчи ОАВ анча ривожлангани сабаб ўзимизни худди Доҳа кўчаларида юргандек ҳис қилдик. Бу мусобақада тарихда биринчи марта Осиёдан 6та терма жамоа иштирок этди: Қатар, Эрон, Австралия, Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистони. 

Қатар - 0 очко, гуруҳда охирги ўрин

Саудия Арабистони - 3 очко, гуруҳда охирги ўрин

Эрон - 3 очко, гуруҳда 3-ўрин

Жанубий Корея - 4 очко, гуруҳда 2-ўрин

Австралия - 6 очко, гуруҳда 2-ўрин

Япония - 6 очко, гуруҳда 1-ўрин

ЖЧ-2022 мезбони Қатар мундиалга жуда жиддий ҳозирлик кўрди. Қатар терма жамоаси Осиё Кубоги билан қаноатланмай, Копа Америка, ҳатто КОНКАКАФ Кубогида ҳам иштирок этди. Европанинг ЖЧ саралаш ўйинларида конкурсдан ташқари қатнашди. Лекин якуний натижа ўзингизга маълум, қатарликлар гуруҳдаги барча ўйинларни бой бериб, ноль очко билан охирги бўлишди.

Гуруҳда Аргентинани мағлуб этган Саудия Арабистонининг қувончи узоққа чўзилмади. Кейинги турларда бу жамоа Польша ва Мексикага имкониятни бой берди. 

Эроннинг бирламчи мақсади АҚШни ютиш эди. Шу туфайли Карлуш Кейрушни қайтарган жамоа фақат Уэльсни мағлуб эта олди. Англия ва АҚШ билан форслар ҳеч нарса қила олишмади. 

Дастлабки турда Уругвай билан 0:0 ўйнаган Жанубий Корея дараматик тарзда кечган Гана билан баҳсда мағлуб бўлди ва охирги турга келиб Португалия устидан ғалаба қозонди. 

Австралия эса кўпчилик кутмаганда Тунис ва Данияни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди, гарчи улар илк турда Францияга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса-да. 

Албатта, бу ўринда Осиё гранди Японияга қойил қолмай илож йўқ. "Самурайлар" ҳам худди Австралия каби уч ўйиндан иккитасида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди. Япония дастлаб Германияни мағлуб этди ва охирги турда Испаниядан устун келди. 2-турда Коста Рикадан учралган мағлубият эса шунчаки омадсиз ўйин бўлди.

Шундай қилиб Осиёнинг олтита жамоасидан учтаси кейинги босқичга йўл олди. Мусобақанинг 1/8 финалида ҳар учала жамоа мағлубиятга учраб, мундиални тарк этди. Австралия бўлажак чемпион Аргентинага имкониятни бой берган бўлса, Япония пенальтилар сериясида Хорватияга ютқазди. Жанубий Корея эса Бразилияга қарши ҳеч нарса қила олмади ва 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Умуман олганда Осиё жамоаларининг жаҳон чемпионатидаги иштирокига 10 балли тизимда 6,5-7 балл қўйса бўлади. Ҳар ҳолда 6та жамоадан учтасининг кейинги босқичга чиқиши катта ютуқ, бироқ ҳеч кимнинг ҳатто чорак финалга қадар бора олмагани муваффақиятсизлик ҳисобланади. 

Энди Ўзбекистон терма жамоаси кўзи билан вазиятга қарайдиган бўлсак, биз кейинги мундиалга чиқиш учун шу жамоаларга қарши баҳс олиб борамиз. Ундан олдин эса бизни Осиё Кубоги кутиб турибди. 

Агар жаҳон чемпионати савияси томонлама олиб қарасак, Осиё жамоалари бошқалар олдида бирмунча кучсиз кўринар, бироқ биз учун улар ҳамон кучли ва етакчи бўлиб қолаверади. Масалан, гуруҳдаги ҳар учала ўйинда мағлубиятга учраган Қатар ҳамон Ўзбекистон терма жамоасидан устун бўлиши мумкин. Эрон билан Саудия Арабистонини эса гапирмай қўя қолайлик. 

Жаҳон чемпионатига чиқиш учун орзунинг ўзи камлик қилади. Фақат кучли эътибор ва меҳнат орқалигина азалий орзуга эришиш мумкин.

Ўзбекистон жаҳон чемпионатига боришини фақат футболчи-ю, мураббийлар ва мухлислар хоҳлаши камлик қилади. Футболда кимки ишлаётган бўлса, ҳамма шуни ўйлаши лозим ва барчамиз бир мақсад йўлида жам бўлишимиз керак. Аравани ўз томонига тортгандан фойда йўқ.

Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқиши учун биз аввало ички мусобақаларда босим остида ўйнашни ўрганишимиз керак. Лекин кўряпмизки, Суперлигада босим у қадар юқори эмас. Авваллари чемпионат қандайдир кучли бўларди. 

Футболчини аввало ички мусобақалар тарбиялайди. Шундан сўнг терма жамоага келганда оёғи қалтирамайди ва ҳар бир ўйинда мардонавор ҳаракат қилади. Хулоса шуки, босимга дош берадиган терма жамоага эга бўлиш учун аввало ҳар бир ўйини катта босим остида ўтадиган ўз футболимизга эга бўлишимиз керак. Фақат шундан кейингина жаҳон чемпионатига чиқиш ҳақида жиддий бош қотирса бўлади.

Х.Холиқов

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика